Тошкент вилояти ҳудудидаги 212 километрдан ортиқ ичимлик сув тармоғи тўлиқ жорий таъмирдан чиқарилди. Аҳолининг ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида жойлардаги 53 сув насоси кўрикдан ўтказилиб, носозлари қайта таъмирланди. Жорий йилнинг декабригача Янгийўл ва Қибрай туманларида ҳам сув қувурларини таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
Вилоят «Сувоқова» ДУК директори Н.Аминовнинг ЎзА мухбирига айтишича, жорий йил бошида давлат бюджетидан ажратилган 8,2 миллиард сўм маблағ ҳисобидан вилоятдаги 8 маҳаллага 38 километрдан ортиқ сув қувури тортиш, 2 сув минораси қуриш, 4 ерости қудуғи қазиш ҳамда 4 сув чиқариш насоси ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. 2018 йилда вилоятдаги энг чекка 32 қишлоқдаги 104,7 километр ичимлик сув қувурларини реконструкция қилиш, 11 трансформатор ўрнатиш, 17 янги сув минораси ва 39 сув чиқариш насосини қуриш режалаштирилган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил