Қишлоғимизда Абдишукур девонани ҳеч ким менсимайди.
Абдисаттор қассобдайлар эса уни алдаб, ишлатиб, уйига қуруқ қўл билан ҳайдаб юборишдан ҳам тоймайди. Лекин бир воқеа сабаб шу Абдишукур исмли инсонга меҳрим тушди.
* * *
Мамат тунукасознинг аёли Абдишукурларнинг қовунзори ёнидаги ердан пахта тераркан. Тунукасоз ҳар намозшом фартугу қанорлардаги «оқ олтин»ларни инқиллаганча тележка ўлгурнинг ёнига тарозидан ўтказиш учун олиб бораркан. Нима бўлибди-ю, бир куни Мамат ёрдамга бормабди. Абдишукур дудуқлана-дудуқлана бунинг сабабини Робия янгадан сўрабди.
* * *
Сал пинакка кетган Мамат девонанинг қулоқни қоматга келтирадиган тўпоринамо чақириғидан уйғонибди. Супага чиқса, Абдишукур иккита қовунни касалкўрдига келтирганмиш. У тунукасознинг тирсагидан синган қўлини кўриб, «сени ким урди, айт? Мен ўшанинг кўзига кўрсатаман!» деб ер тепинармиш.
Мамат том шуваётганида тепадан йиқилганини тушунтирибди. Хуллас, Абдишукур бемор то тузалгунча ҳар намозшом уни йўқлайдиган бўлибди.
— Соғайгач ўйлай бошладим, — деди Мамат тоға. «Абдишукурга қандай яхшилик қилсам экан-а?..»
Бир куни унга қизим туғилган кунимда совға қилган асл чармдан тайёрланган этикни илиндим. Абдишукур ҳадяни олишга унамади. Лекин ниятим самимийлигини илғаб:
— Неча пул (бироқ, у саводсиз эди) бу? — деди жиддий.
* * *
— Йўлда Абдишукурнинг онаси Ҳалима янгани учратдим, — деб сўзида давом этди тунукасоз. — Онахон «этикни пулини тўлайман», дея туриб олди. Унга бошимдан ўтган воқеани айтиб беришдан бўлак иложим қолмади. Қишлоғимиздаги энг пок инсон Абдишукур экан. Қариндош, яқинларимдан кўрмаган меҳрни фақат ана шу ўғлингиздангина кўрдим, деган сўзларимдан кейин онаизор негадир тўйиб-тўйиб йиғлади.
У то уйимга етгунимча аллақандай туйғу оғушида ортимдан термилиб қолганини ҳис этдим.
Обид ҚЎЛДОШ
Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли
🕔15:43, 15.05.2026
✔121
МУҚАДДИМА
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.
Батафсил
Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон
🕔09:06, 08.05.2026
✔114
...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...
Батафсил
Дарахтлар – менинг дўстларим
🕔16:47, 30.04.2026
✔136
...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.
Батафсил