умр бўйи бахтли яшашимга сабаб бўлди
Турмуш қурганимизга қирқ йил бўлди. Баъзан оиламизга бошқаларнинг ҳавас билан қарашини ҳис қилганимда қувончдан бошим осмонга етади.
Турмуш ўртоғимдан «мендаги қайси хислат сизга кўпроқ маъқул келади?» деб сўраганман. Шунда у киши «жаҳлим чиқиб, сени уришиб берганимда индамай туришинг», деб жавоб берганди.
...Мени узатаётганида онам раҳматли бир нарсани қаттиқ тайинлаганди. «Қизим, борган жойингда ҳар хил шароит, ҳар хил муомала бўлиши мумкин. Сен уларнинг ҳаммасига рози бўлиб, бош эгиб яшашинг керак. Эшитгансан-ку, халқда эгилган бошни қилич кесмас, деган гап бор. Айниқса, эринг олдида ўзингни ҳамиша шикаста тутишинг зарур. Ҳар бир ишда ўзингнинг аёллик ўрнингни билиб тур. Оилада эркак доимо устун бўлади. Сен ундан устун келаман, дема. Ҳар гал бир гапдан қолиб яшасанг, турмушинг гўзал бўлишига, мана, мен кафил!»
Онамнинг шу ўгити ҳалигача қулоғим остида жаранглаб туради. Йиллар давомида турмушнинг аччиқ-чучукларини тотганимда оиламни асраб қолиш учун бу ўгитнинг қанчалик зарур бўлганига неча бор ўзим гувоҳ бўлганман. Ростдан ҳам эгилган бошни қилич кесмас экан. Турмуш ўртоғим баъзан нимадандир жаҳли чиқиб, баланд овозда гапириб, жаҳлидан тушгандан кейин мендан узр сўрагандек самимий муносабатда бўлиши ўзимга ҳам хуш ёқади. Бу ҳолат у кишининг ўзига ҳам маъқул эканини билганимда раҳматли онамнинг насиҳати менга умр бўйи ёрдам берганини тушундим.
Бир оғиз гап билан эр-хотин сан-манга бориб, ажрашиб кетаётганлар қанча... Менимча, турмушда эр-хотин тотув яшаши учун шу кичкинагина нарса жуда муҳим экан.
Мунаввара ШОМИРЗАЕВА,
Асака тумани
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔234
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔267
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔437
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил