Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

БАХТ ЭРТАНГИ КУНИНГИЗДА

унга бардош ва ирода билан етиб борасиз

«Тўйимизга тўрт йил бўлди. Ҳалигача фарзанд кўрмадик. Атрофимдагилар ажрашишни маслаҳат беряпти. Эрим эса, ажрашмоқчи эмас. Бошқаларнинг болали бўлганини эшитсам, єийналиб кетаман. Ҳатто, яшагим келмай қолади. Мен ҳозир нима қилсам бўлади?»

Н.Н.

Миришкор тумани

БАХТ ЭРТАНГИ КУНИНГИЗДА

Нигора ­ШОМУРОДОВА,

Республика «Оила» илмий-амалий маркази илмий ходими, оила психологи:

— Никоҳ — муқаддас ришта. Бу риштанинг мустаҳкамлиги, тобланиши ҳаётда рўй берадиган синовлар ва ташвишлар билан боғлиқ. Аёл оиланинг энг асосий бўғини ҳисобланади. Оилавий ҳаётдаги тўрт йил жуда қисқа муддат. Ҳаётда турмуш қурилганининг ўнинчи, ўн бешинчи, ҳатто йигирманчи йиллари оралиғида фарзанд кўрганлар бор.

Бундай пайтларда атрофдагиларнинг оилани барбод қилиш ҳақидаги  гапларига алданиб қолмаслик, эътибор бермаслик муҳим. Никоҳ бахтли дамларда, бахтсизликда, соғлиқ ва бетобликда, ғам-қайғуда ва шодликда бирга бўлишга ваъдалашиб, келишиб қурилади. Шу боис ҳаётингиздаги бу синов сизнинг асл бардошингизни, ҳаётга бўлган муносабатингизни имтиҳон қилмоқда.

Эр-хотин бир-бирини асраб-авайлаши, ишонч билдириши, турли ёқимсиз вазиятлардан ҳимоялаши зарур. Агар турмуш ўртоғингиз сизни бу ҳаётдаги энг яқин суянган тоғингиз, ҳаётингизнинг мазмуни бўлса, у ҳолда зинҳор сиз ўзингизнинг салбий фикрларингиз, тушкунликдаги қарашларингиз билан уни азобламанг!

Кимнингдир бахтли эканини, фарзандли бўлганини эшитсангиз, «Оллоҳ, шу бахтни бизга ҳам насиб қил!», дея тилак тилаб, дуо қилинг. Бу билан ана шу ҳаётни ўзингизга чақирасиз. Аксинча, кимнингдир фарзандли бўлгани сизни қийнаса, сиз ўзингизга ғам ва қайғу чақирасиз.

Ҳаётий кузатишларимда гувоҳ бўлганман: узоқ кутилган фарзанд ота-онанинг бардошини, бир-бирига бўлган ишончини, қадрини, меҳрини янада кучайтиради. Она бўлиш улкан бардош, тўғри фикрлаш, меҳр, ардоқ, ҳаётга нисбатан ташналикни тақозо этади. Ана шундай бахт эгаси бўлишингизга аввало, ўзингиз ишона олинг. Бу йўлда чидамли ва мулоҳазали бўлинг. Бундай машаққатлар ортига яширинган бахт бир куни сизни, албатта, шодумон қилади, мукофотлайди.




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔234

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔267

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔437

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 234    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 267    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 437    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 545    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 816    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар