Ўтган ҳафтада республикамиз автомобиль йўлларида жами 223 йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада, 216 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари 89 мингдан зиёд қоидабузарликни аниқлаган бўлиб, уларнинг 46 минг 124 таси қўпол қоидабузарлик сифатида қайд этилган.
Жумладан, 1 минг 783 ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқаргани, 14 минг 373 нафари белгиланган тезлик талабини, 1 минг 584 ҳайдовчи светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасини, 13 минг 739 нафари одам ташиш қоидасини бузгани, 1 минг 343 ҳайдовчи ҳаракат вақтида телефондан фойдалангани, 13 минг 42 ҳайдовчи хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатлангани учун тўхтатилган. Қоидани бузганларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил