JV MAN Auto-Uzbekistan Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси шаҳарлараро MAN Lion’s Coach автобусларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириб, MAN CLA сериясидаги юк автомобиллари моделлари қаторини кенгайтиради, дейилади корхона матбуот хизмати хабарида.
«Ўзавтосаноат» ва MAN Truck & Bus AG компаниялари ўртасидаги ҳамкорликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисидаги келишув Ўзбекистон Бош вазири бошчилигидаги делегациянинг Германияга расмий ташрифи ва Ўзбекистон-Германия бизнес-форуми доирасида имзоланди. Лойиҳа 2018-2019 йилларда JV MAN Auto-Uzbekistan компаниясининг Самарқанд вилоятидаги мавжуд майдонларида амалга оширилади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил