Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«ОРЗУИМ БИР ЛАҲЗАДА АМАЛГА ОШДИ»

Эрйигит Сулаймонов юртимиз равнақига катта ҳисса қўшиб келаётган етук мутахассислардан. Ўзи ҳали ёш: эндигина ўттиз бирга тўлди. Шу ёшида Тошкент вилоятининг Ангрен қувур заводига раҳбарлик қилиб келади. Оилали, бир ўғил ва қизнинг отаси. Чинакам бахти бутун инсон. Аммо...

Бир пайтлар — 1993 йилда Эрйигит Сулаймоновнинг оиласи қўшни Тожикистон Республикасидан Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрига кўчиб келади. Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлиш учун ота-онаси роса ҳаракат қилади. Афсуски, уларнинг бу мақсади амалга ошмайди. Сулаймоновларга фақат «фуқаролиги йўқ»лиги тўғрисида гувоҳнома берилади. Оила узоқ йил ўша гувоҳнома билан яшаб келади.

Эрйигитнинг ўзи ҳам ўн олти ёшга тўлганда фуқаролик паспортини олиш учун туман ички ишлар бошқармасига ҳужжат топширади. Аммо унга ҳам «фуқаролиги йўқ» деган гувоҳнома берилади. Шу ҳужжат билан у дастлаб мактабни, сўнгра олийгоҳни аъло баҳоларга ўқиб, тамомлайди. Сўнг, Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Механика заводида металл эритувчи лавозимида иш бошлайди.

Орадан йиллар ўтиб, ҳалол меҳнат ўз мевасини беради. Жорий йилнинг бошида Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг бош директори Александр Фармонов Эрйигитни катта заводга раҳбар этиб тайинлади.

Тақдир уни шунчалик сийласа-да, кўнглидаги кемтик тўлмади. Ич-ичида Ўзбекистон фуқароси бўлиш орзуси билан яшади. Дилида ана шундай дард билан юрган онларининг бирида...

Шу йил август ойида Президентимиз жойлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Олмалиқ шаҳрига ҳам ташриф буюрди. Мазкур ташриф доирасида Эрйигит Сулаймоновга давлатимиз раҳбари билан юзма-юз кўришиб, гаплашиш насиб этди.

— Инсон чин дилдан истаса, нияти амалга ошар экан, — дейди Эрйигит Сулаймонов. — Очиғи, йиллар давомида рўёбга чиқмаган орзуим бир кунда амалга ошиши хаёлимга ҳам келмаган. Президентимизга бир неча йиллардан буён шу юрт фуқаролигини ололмаётганимни айтганимда, у киши «Бўлди, сен бугундан бошлаб ўзингни Ўзбекистон фуқароси деб ҳисоблайвер», дедилар. Тўғриси, ўша пайтдаги ҳолатимни сўз билан ифодалаш қийин. Хурсандлигимдан кўзимдан севинч ёшлари тинмади.

…Тошкент вилояти ҳокимлиги мутасаддилари ёш саноатчига Ўзбекистон фуқаролиги паспортини ўзи меҳнат қилаётган заводда ишчи-ходимлар даврасида тантанали равишда топширди. Мана, ҳозир Эрйигит Сулаймоновнинг ота-онасига, оила аъзоларига ҳам навбат билан «Ўзбекистон фуқароси» деган паспорт бериляпти.

— Мен ҳамиша ўзимни Ўзбекистон фуқароси деб ҳисоблаганман, — дейди қаҳрамонимиз. — Негаки, биз аслида ўзбекмиз. Қурама тоғ тизмалари атрофида ота-боболарим яшаб ўтган.

Ҳа, тиришқоқлиги, ҳалоллиги билан элда ҳурмат қозониб, назарга тушган Эрйигит Сулаймоновга ҳавас қилса арзийди. Бундан кейин у ўз соҳасида янада юқори поғоналарни забт этишига ишонамиз.

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔217

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 217    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар