Оила хуржун      Бош саҳифа

ҚАРЗ ДАРДИ

Омадсизлик қурсин, энди ишларим юришай, деб турганда нуқул оёғим остидан тикан чиқади. Ишсизликдан роса қийналиб, ахири мактабга қоровул бўлиб ишга кирдим.

ҚАРЗ ДАРДИ

Ҳаммаси яхши, эрта тонгдан мактаб ҳовлисига сув сепаман, гулларни суғораман, навбатчиликни топширгунча бир қанча ишларни бажариб юраман. Ахир, нима қилай, ишламасам туролмайман-да.

Мактаб раҳбари, барака топгур, жуда хушфеъл одам-да. Машинасида келиб, дарвозани ўзи очиб киради. Менинг олдимда хижолат бўлса керак-да. Муомаласини айтмайсизми, ёшим ундан кичик бўлса ҳам салом беради. Ҳа энди, раҳбар бўлгандан кейин шу-да. Бир қувонаман, бир қувонаман. Қилган ишларимдан мамнун бўлиб, «Яшанг, ука, ҳовлини намлаб, яхши иш қилибсиз, ҳализамон болалар келса, ҳамма ёқни чангитиб юборарди», дейди табассум билан.

Шундан кейин юракни ҳовучлаб ўтираман. Директор ўринбосари келганда дарвозани очмасам борми, қулоқларим остида замбарак отилади. Айниқса, ҳамиятимга тегадигани: «Кун бўйи чўчқага ўхшаб ётасан, эшикни очишга келганда эса...» Бундай пайтларда «Ҳа майли, бир куни бизнинг ҳам кетмонимиз учиб қолар», деб ўзимни овутаман.

Баъзи вақтларда койиш учун баҳона тополмаса, қитмирлик йўлига ўтади. Бир сафар айбимни тополмагач, қоровулхонанинг эшигини атайлаб очиб қўйди-да, атрофга олазарак қараб нари кетди. Салдан сўнг бориб эшикни ёпиб қўйдим. Кузатиб турганимни пайқамади шекилли, икки қўлини бир-бирига ишқаб, мағрур кулиб қўйди. Унинг юзидаги табассумни кўриб, кайфияти яхши экан деб, салом бериб олдига борсам, қовоғини солиб, ўдағайлаб кетди.

— Қоровулхонанинг эшиги нима учун очиқ? Ичкарида телевизор, радио бор. Мактаб болалари кириб тегса, ким жавоб беради?

Унинг бу қилиғига ҳайрон қолдим. Ахир, кап-катта одам. Мендан нима истайди, билмадим.

Бир куни эшикни қулфлаб қўйдим-да, боғдаги ёввойи ўтларни тозалашга киришиб кетдим. Бир муддат ишлагандим, яна ҳай-ҳай тўполон билан олдимга келди. Нима дейди денг?

— Нега қоровулхонанинг эшиги қулф, эшикни қулфлаб қўйишга ким ҳуқуқ берди сизга? Ё бу хусусий мулкингизми?

— Ўртоқ бошлиқ, ўзингиз айтгандингиз, эшикни очиқ қолдирманг, деб. Шунга қулф солгандим...

— Менга қаранг, ичкарига кириб ўтиринг, эшикни очманг ҳам, ёпманг ҳам...

Хуллас, боғда ишласам, қоровулхонада ўтир, деб қўймайди, ичкарида ўтирсам, ташқарида юр дейди. «Бор-э» деб ишдан бўшаб кетгим келади-ю, шу барака топгур, директорни кўзим қиймайди.

Бир куни қабулига чақиртириб, шундай деди:

— Укам, мактабимизда боғбоннинг ҳам, қоровулнинг ҳам, ҳатто, печка ёқувчининг ҳам ишини бир ўзингиз қиласиз. Эрта тонгда келсам, ҳовлига сув сепиб, чангбости қилиб қўясиз. Бу ишларингиз таҳсинга лойиқ. Сизни катта маош билан сийламоқчиман. Биринчи маошингиз, мана, олинг!

Қўлимга уч даста минг сўмлик пул берганда, қувончимдан бақириб юборай дедим. Раҳмат, раҳмат, деб эшикдан чиққанимни биламан, йўлакда кетимдан кетмон солувчи ўринбосар турибди. Қўлимдаги пулни кўриб кўзлари чақнаб кетди. Эҳ, аттанг, нима учун чўнтагимга солмадим, ўзим ҳам ҳайронман.

Лаблари учиб, пулдан кўзини узмаган ҳолда, «Узоқламай туринг, сизда иш бор», деди. Хўп, деганча қоровулхонага бордим-да, маошимни халтага солиб, беркитиб қўйдим. Эшикдан узоқламай, кута бошладим. Сал ўтмай, муовин изимдан етиб келди-да: «Ҳа ўтирибсизми, хаёл суриб. Мактаб томини таъмирлатиш керак экан. Уч юз сўм қарз бериб турсинлар. Эртага бераман», деди дўқ уриб.

Мактаб томини таъмирлаш учун уч юз сўмдан ҳам йиғадими? Уч минг сўм, уч юз минг сўм, дегин. Уч юз сўм-а, деб ҳайрон бўлдим. Хўп-хўп, дея киссамдаги бир дона беш юз сўмни узатдим.

Узатган пулимни кўриб, бўғилиб қолган куркага ўхшаб қизариб кетди. Кўзларидан ўт чиққудек ўқрайди-да: «Нима, сиз менга масхарабозлик қил­япсизми?», деб бақирди.

Ё тавба, сўраган пулини ортиғи билан берсам ҳам, асабийлашяпти, нима жин урган буни?

— Нима қилай, ўртоқ бошлиқ? Сиз сўрадингиз, мен бердим.

— Анқовмисиз, уч юз сўм — уч юз минг сўм дегани. Сиз бўлсангиз, беш юз сўм тутасиз.

Ана энди ичимда нимадир узилди. Бир ой хотиннинг қош-қовоғига қараб, кекса ота-онамнинг нафақа пулидан йўл ҳақига ишлатиб юргандим. Ҳаттоки, қўшнимиздан озгина қарз ҳавола қилгандим. Бунга маошни берсам, қайтиб берармикин? Пулни қўлим қалтираб узатар эканман, уч даста пул бира тўла жонимни суғуриб кетаётгандек бўлди. Уйдагиларга маош олганимни айтмайман, қарзни қайтариб берса, секин олиб бораман-да, деб ўзимга-ўзим тасалли бердим.

Мана, шундай таскин билан ҳамон ишга келиб-кетаман. Ниҳоят маош олдиму хотиннинг жаврашидан қулоқ тинчиди. Лекин ҳали-ҳануз юрак нотинч. Ишқилиб, ўринбосар қарзини қайтарсин-да...

Мулла МЎМИН




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔956

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔894

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔981

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 956    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 894    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 981    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 1005    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 897    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар