Пойтахтимиздаги «PROlogue» – ёш киноижодкорлар суратга олган қисқа метражли фильмлар III фестивали доирасида «Ёшлар ва кинематография» мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда кинонинг ёшлар тарбиясидаги ўрни, ўзбек мультипликация санъатида янги ижодий жараёнлар, кинода тасвирий ечим, бадиий асарлар экранизацияси, миллий кинематография ривожида театрнинг ўрни, кино ва эстетик дид, фильм яратишда кинооператор маҳорати каби мавзуларда маърузалар муҳокама этилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
— Ёш киноижодкорларнинг фестивалга тақдим этган ишларини кузатар экансиз, улар кўпроқ адабий ва бадиий асарлар ўқиши зарурлиги кўзга ташланиб қолмоқда, — дейди Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти профессори Абдураҳим Исмоилов. — Кинолойиҳалардаги воқеликни, унинг мазмунига сингдирилган ғояни томошабинга ифодалаб бериш киночидан чуқур билим ва маҳоратни талаб этади. Булар эса бевосита мутолаа билан боғлиқдир.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил