Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ЗИЁФАТГА КЕТГАН ВАҚТ УВОЛИ

Халқ орасида «Китоб буофтоб» деган пурмаъно гап бор. Ҳақиқатан ҳам бу ҳикмат замирида жуда катта маъно мужассам. Яхши китоб инсонни зулмат қўйнидан ёруғ машъала бўлиб нурли истиқболлар сари етаклайди.

ЗИЁФАТГА КЕТГАН ВАҚТ УВОЛИ

Биз жуда кўп вазиятларда ёшларимиз ёки фарзандларимизнинг ножўя хатти-ҳаракатлари, ахлоққа зид бўлган турли-туман кийинишлари ва катталарга салбий муносабатларидан кўнглимиз тўлмаганидан шикоят қиламиз. Бу долзарб мавзу оммавий ахборот воситаларида ёритилмоқда.

Фарзандларимиз тарбияси мактаб, маҳалла ва оила ҳамкорлигида олиб борилар экан, ўз оиламизда фарзандларимизнинг китоб ўқишга бўлган муносабати қандай?

Аввало, ўзимиз охирги ўқиган китобимизни эслай оламизми? Улардан қандай китоб ўқиганини сўрашдан олдин ўзимиз фарзандларимизга ўрнак бўлмоғимиз керак. Китоб дўконларидан фарзандларимиз учун китоб харид қилишимиз ёки уларнинг ўзлари бадиий ва бошқа мазмундаги китобларни олиб ўқишларига ўргатиш мақсадга мувофиқ бўлса керак.

Китоб ўқиган ёшларимизнинг маънавияти, дунёқараши кенг бўлади ва турли салбий иллатлар, интернетдаги онгни заҳарловчи бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолмайди. Машҳур инсонлар ёшлигида оиласига адиб ва шоирлар ташриф буюришиб, мушоиралар ва китобхонлик кечалари уюштириши уларнинг келажакда камол топишига ижобий таъсир қилганини, таассуротларини қувончу завқ-шавқ билан эсга олиб ўтишган. Шоир Ҳамид Олимжон ҳам болалигида онасининг эртаклар сўйлаб берганини ёзган, асарларида баён қилиб ўтган.

Оила даврасида барчамиз ўз фарзандларимизнинг тақдири учун масъул эканмиз, энг аввало, уларни китоб ўқишга ўргатишимиз ва бунинг учун керакли шароитни яратиб беришимиз жуда муҳимдир. Турли гап-гаштак, зиёфат ва бошқа кўнгилочар тадбирларга вақт ажрата оламиз-ку, демак, фарзандларимизнинг китоб мутолаасини назорат қилиш учун ҳам етарлича имконият топиш мумкин.

Ёшларимиз кўпроқ вақтини кутубхоналарда ўтказишлари, у ерда турли адабиётлардан фойдаланиб, ўз устида мунтазам ишлашлари уларнинг илмий дунёқараши ва тафаккури янада юксалишига олиб келади. Илмни кўпроқ китобдан олиш муҳимлигини ўз оиламиз даврасида фарзандларимизга доимо уқтириб борсак, келажакда комил инсонлар бўлиб етишишларига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Абдулҳамид УСМОНОВ,

Андижон давлат университети қошидаги 3-академик лицей ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔95

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔251

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔293

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 95    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 251    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 293    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 397    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 371    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар