Тошкентга Вебстер университети вице-президенти Питер Маҳер бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистон томони билан АҚШдаги Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги филиалини очишдир.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур жараён билан боғлиқ техник, ҳуқуқий ва молиявий жиҳатлар ҳамда янги ўқув йилидан бошлаб таълим муассасаси фаолиятини бошлаш масалалари муҳокама қилинган.
Вебстер университетининг филиалида ўзбекистонлик талабалар «ахборот технологиялари», «ахборот хавфсизлиги», «ОАВ ривожланиши», «бизнес», «табиий фанлар» ва «педагогика» каби таълим йўналишларида бакалавр ва магистр даражасини олиши мумкин бўлади. Дарслар АҚШ университети профессорлари ва маҳаллий ўқитувчилар томонидан инглиз тилида олиб борилади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил