Наманган шаҳридаги вилоят «Баркамол авлод» болалар марказида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
ЎзА хабарида ёзилишича, вилоят бандлик бош бошқармаси, халқ таълими бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган меҳнат бозорида 100 дан зиёд хўжалик юритувчи субъект ўзида мавжуд 1 минг 450 бўш иш ўрни билан иштирок этди.
Ярмаркага шаҳар ва туман бандликка кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат қилган 450 га яқин уюшмаган ёшлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари таклиф этилди. Тадбирда 144 нафар йигит-қиз иқтисодий-ижтимоий соҳаларда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларга ишлаш учун йўлланма олди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил