Жаҳон геофизикларининг прогноз қилишича, мегазилзила юз бериб,
Бангладеш давлати буткул йўқ бўлиб кетиши ва унинг 140 миллион аҳолисидан бирор тирик жон қолмаслиги мумкин экан, дея хабар тарқатади «dni.ru» электрон нашри.
Бундай даҳшатли табиий офатга ер тектоник плиталарининг силжиши туфайли ажралиб чиқадиган улкан қувват сабаб бўлиши мумкин. Мутахассислар бу ҳодисанинг қачон содир бўлишини олдиндан айта олишмаяпти. Аммо кузатувлар хавфли жараёнлар бошланганидан дарак бермоқда. Олимларнинг фикрича, бунга Ҳинд-Австралия тектоник плитасининг Бирма плитаси остига кириши сабаб бўлади ва оқибатда мегазилзила юзага келади.
Колумбия университети олимлари ўтказган тадқиқотларда Бангладеш ҳудуди ва Ҳиндистоннинг шарқий қисмида сониясига 5 сантиметр тезликда тектоник плиталар ҳаракати қайд этилган. Прогноз қилинаётган мегазилзила магнитудаси 9 ва ундан ҳам юқори баллга тенг бўлиши мумкин.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔31
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил