Оила хуржун      Бош саҳифа

«СОВЧИ ПРОДАКШН»

Ўғил уйлаш ота-она учун ширин ташвиш. Ҳа, ҳамма ҳам «келиннинг қўлидан бир пиёла иссиқ чой ичсам» дейди. Илгари ўғил учун муносиб қиз қидириш бошқача бўлган. Барча танишлар, ёр-дўстлар, маҳалла-кўй, қўни-қўшнидан сўраб-суриштиришган. Ҳозир-чи?

«СОВЧИ ПРОДАКШН»

Э, шунга ҳам бош қотирасизми? Бунинг йўли осон. Қандай қиз қидиряпсиз? Ҳамманинг нияти ўқиган келин олиш, сизга ҳам ўқимишли қиз бўлсинми? Унда университетларга боринг.

Университет асли талабаларга таълим берилиши керак бўлган жой. Бироқ... Хуллас, ҳозир университет «совчи продакшн»га айланди-қўйди. Нега дейсизми? Деканатга «келин қидиряпман», деб боринг (албатта, қуруқ қўл билан эмас), тамом. Олдингизга катта-катта файлларни тахлаб ташлашади.

Биринчиси, грантда ўқийдиган Тошкент пропискаси бор қизлар рўйхати.

Иккинчиси, грантда ўқийдиган вилоятлик қизлар рўйхати.

Кейинги ўринларда контрактда ўқийдиган, пропискаси бор ва йўқ қизларнинг рўйхати.

Дарвоқе, сизга бир нечта саволлар билан мурожаат қилишади. Масалан, «Қандай қиз бўлсин? Грантми ё контракт? Бойми ё ўртамиёна? Сочи узуними ёки калтаси? Сариқчадан келган бўлсинми ёки буғдойранг?..» Хуллас, саволларнинг кети узилмайди. Бунинг нима дахли бор дерсиз, бироқ унутманг, берган жавобингиз иши­нгизни осонлаштиради. Қидирув тезлашиб, дарҳол керакли рўйхат қўлимда деяверинг.

Рўйхатдан қизнинг исм-шарифи, манзили, телефон рақамидан тортиб, бутун оила аъзолари ҳақидаги тўлиқ маълумотни олиш мумкин. Ё тавба, шунча маълумотни ҳатто қизнинг яқин дугоналари, қўшнилари ҳам бера олмаса керак. Лекин деканатда фаолият юритувчи «совчи продакшн» «шпиёнлик»ни боплайди.

Бечора қизларга раҳминг келади. Куни қочиш билан ўтади. Нега дейсизми? Эшик ёнида ҳам, залда ҳам овчилар... э, кечирасиз, совчилар турса, қочмай бўладими, ахир? Аёллар ҳам анойи эмас. Роса имкони бўлмаса, деканатдан одам юборишади. Қарабсизки, қизни бир зумда дарсдан олиб чиқиб кетишади. Шу пайтда қизлар кўнглидан нима ўтишини билиш қийинмас. «Нима гап экан? Бирор ёмон иш қилдимми?» дея қўрқа-писа, юраги пўкиллаб туради.

«Совчи продакшн» «жонкуярлари» мана шундай ишларга қодир. Улар ўз ишини шунчалик устаси бўлиб кетганки, университет қизлари подиумга борган модельердек намойишга чиқавериб хуноб бўлган.

Ишонмасангиз, бир синаб кўринг, бўйдоқ ўғли­нгиз бўлса...

 

Но И Ла




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔895

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔831

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔920

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 895    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 831    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 920    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 947    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 855    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар