Ҳозир қай соҳада бўлмасин, иш бошлаш учун ўз касбининг устаси бўлишдан ташқари, камида битта чет тилини мукаммал билишни ҳам замон талаб этяпти. Шу боис олий ўқув юртларида хорижий тилларни ўргатишга талаб ва эҳтиёж кундан-кунга ошиб бормоқда.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ҳам талабаларга чет тилларни мукаммал ўргатиш борасида кўплаб янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Жорий йилда мазкур олий таълим муассасаси хорижий давлатлар, жумладан, Германия, Буюк Британия, Россия, Италия, Жанубий Корея, Малайзия ва Қирғизистондаги университетлар билан илмий-амалий ҳамкорликка қаратилган жами 9 та шартнома ва меморандум имзолади.
— Университетимизда, айниқса, Германия давлати билан ҳамкорлик кенг йўлга қўйилган, — дейди ЎзМУ Хорижий филология факультети декани Ирода Жўраева. — Хусусан, Вестфалия университетида талабаларимиз ҳар йили таҳсил олиб қайтишмоқда. Шунингдек, юртимиздаги хорижий давлатлар элчихоналари билан ҳамкорлик самарали йўлга қўйилган.
Яна бир маълумот. Шу кунгача университетда инглиз, немис, француз тиллари ўқитилган бўлса, келгуси йилдан бошлаб корейс, хитой ва араб тилларини ҳам мукаммал ўқитиш ва синхрон таржима бўйича дарслар қўшиш режалаштирилган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил