Жорий йилнинг икки ойи давомида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 444 та матбаа корхонасида мониторинг ўтказиб, 37 тасининг гувоҳномасини бекор қилди. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида «Контрафакт матбаа маҳсулотлари: аниқлаш, чора кўриш ва олдини олиш» мавзуида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Айтилишича, бугунги кунда бозор расталарини ёки канцелярия дўконларида давлат стандартига тўғри келмайдиган, сифатсиз ҳамда контрафакт матбаа маҳсулотлари кўпайиб кетган. Бунга чек қўйиш мақсадида 2017 йил 4 октябрь куни Ўзбекистон Бош вазири томонидан «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига контрафакт матбаа маҳсулотларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, тарқатиш манбаларини аниқлаш, олдини олиш борасидаги 2017 йилга мўлжалланган қўшимча чора-тадбирлар режаси» тасдиқланиб, бу борадаги ишлар Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан режали тарзда амалга оширилмоқда.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил