Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази (ХИМ) қурилиши муносабати билан пойтахтдаги бузилаётган Ўқчи ва Олмазор маҳаллаларида доимий истиқомат қилаётган фуқаролар уларнинг яшаш жойларини бузиш ишлари бошлангунга қадар тураржой билан таъминланади. Бу ҳақда Тошкент ҳокимияти хабарига асосланиб, Gazeta.uz маълум қилди.
Хабарда қайд этилишича, фуқаролар ўз хоҳишига кўра, Яшнобод туманидаги янги уйлардан (кўчиб ўтгунларига қадар тураржой ижараси учун товон пули билан таъминланади) ёки иккиламчи тураржой бозоридаги квартиралардан танлаши мумкин.
Tashkent Сity ХИМ қурилиш учун бузилишга тушган ҳудудда ҳақиқатдан ҳам яшаётган оилаларни кўчириш мақсадида Яшнобод туманида 1155 та квартирали 21 та кўп қаватли тураржойлар қуриш учун ер участкалари ажратилган. Кўп қаватли уйлар қурилиш ишларини якунлаш муддати 2018 йилнинг май-июнь ойларига белгиланган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил