Сурхондарё вилоятидаги «Оллоҳёрохун» фермер хўжалиги уч гектар майдонда стивея ўсимлигини очиқ далада парваришлаб, ундан маҳаллий иқлим шароитида кўпайтиришга мос уруғ олди, дейилади ЎзА хабарида.
— Бу ўсимликни узоқ йиллар тажриба майдонимизда парваришлаб, маҳаллий иқлимга мос «Сурхон» навини яратдик, — дейди фермер Х.Аллаёров. — Шундан сўнг уни очиқ далага экиб, синовдан ўтказдик. Кутилганидан ҳам яхши натижа берди. Баргидан олинадиган стевиозид моддаси ўсимлик ватани — Парагвайда 6-7 фоизни ташкил этган бўлса, биз ўстирган стивея баргида бу кўрсаткич 12,4 фоизгача бўлгани қайд этилди. Янги йилда 50 гектар майдонга уруғини қадаб, мўл ҳосил олишни мўлжалламоқдамиз.
Қизил лавлагидан уч юз баравар ширин бу ўсимликдан олинган препаратлар жаҳон тиббиётида ошқозон-ичак, камқонлик, ортиқча вазн билан боғлиқ касалликларни даволашда самарали восита ҳисобланади. Қандли диабет билан касалланган беморлар учун шакар ва бошқа ширинлик ўрнини босувчи ноёб дармондори саналади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил