Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институти директори, академик Шавкат Солиҳов илм-фан соҳасида қўлга киритган катта ютуқлари учун Хитой Фанлар академиясининг хорижий аъзолигига сайланди.
Хитой Фанлар академияси хорижий аъзолигига номзод юқори халқаро илмий нуфузга эга ва илм-фан ривожига катта ҳисса қўшган чет эллик олимлар орасидан танлаб олинади. Биоорганик кимё ва биотехнология соҳасида илмий изланишлар олиб бораётган Шавкат Солиҳов Хитой Фанлар академиясига Ўзбекистондан сайланган биринчи, МДҲдан сайланган иккинчи олим бўлди. Шу пайтгача ХХР ФАнинг МДҲ мамлакатлари орасида ягона хорижлик аъзоси россиялик олим, физика бўйича Нобель мукофоти лауреати Жорес Алфёров эди.
Шавкат Солиҳов раҳбарлигида биологик фаол бирикмаларни ажратиш ва уларнинг тузилишини ва амалга оширадиган механизмини ўрганиш асосида ўндан ортиқ оригинал дори воситаси ишлаб чиқарилган. Бу тадқиқотлар натижасида вирус ва яллиғланишга қарши, қон тўхтатувчи таъсирга эга препаратлар бугунги кунда тиббий амалиётда кенг қўлланилмоқда.
Олимнинг саъй-ҳаракатлари билан мамлакатимизда Хитой Фанлар академиясининг биринчи хорижий марказларидан бўлган дори препаратларини тадқиқ этиш ва ишлаб чиқиш Марказий Осиё маркази ташкил этилмоқда.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил