Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ЭРКАКНИНГ БИР КУНИ

Муродбой НИЗАНОВ

Ёши элликлар чамасидаги Эркак киши раҳбарининг топшириғи эсига тушиб, ҳар кунгидан эртароқ ишга отланди. Ўзи туни билан яхши ухлолмай, тонгга яқин кўзи илинган эди.

ЭРКАКНИНГ БИР КУНИ

Йўлда-ку кўп ушланмай, автобусга илинди. Бўш ўрин топиб жойлашди. Ҳар бекатда икки йўловчи тушса, тўрттаси чиқади. Шундай қилиб автобус лиқ тўлди.

— Жой бермайсизми, замондош? — деди бир аёл унинг рўпарасига келиб. У ойнадан ташқарига қараб, кўзини олиб қочаётган қизларга қаради. Аёл буни сезди:

— Нега уларга қараяпсиз, тура қолинг, сиз эркаксиз-ку! — деди бояги аёл ғаши келиб. Эркак жимгина жойини бўшатиб берди.

Йиғилиш бошлангач, раҳбари ўрнидан туриб мушти билан столга туширди.

— Ҳисоботинг қани?

— Мана, олиб келяпман.

— Мен сенга бугун олиб кел, деганмидим?!

— Кеча олиб кирсам, кетиб қолган экансиз.

— Унгача қаерда эдинг?

Шундай қилиб бошлиқ дегани ўтирди-турди, оғзига келган гапни қайтармади. Шундаям кўнгли тўлмай, эркакчасига сўкиб юборди.

Энди бунисига чидаб бўлмади:

— Сўкманг мени! — деди аччиқланиб.

Раҳбар бироз овозини пасайтирди:

— Нима бўлади, сўксам?! Хотин эмассан! Эркаксан-ку! Бир сўкишим билан...

Унинг эркаклик номуси қўзғаб, бошлиғини кечирди.

Тушдан кейин хонасига бир қария келди. У илгари шу маҳкамада ишлаб кетган, ҳозир ўғлининг уйланишига ёрдам сўраб келган экан.

— Бу масалани мен бир ўзим ҳал қила олмайман, — деди Эркак қарияга.

— Нега экан?

— Бошлиқ билан маслаҳатлашиш керак.

— Қачон гаплашасиз?

— Келганида гаплашаман.

— Қачон келади?

— Билмадим. Балки кечроқ, балки эрталаб...

— Кечроқ... эрталаб... Эркакмисан, гапни бир кесиб айтмайсанми?!

Қарияга аччиқ устида бир нарсалар дегиси келди-ю, тағин ўзини босди. Бу ерда унинг эркаклигини юзига соладиган нима гап бўлди?

Мазаси қочиб, тушликка узоққа боргиси келмади. Буфетдан тўртта пирожка олиб, бир чойнак чой билан овқатланди.

— Бир юз ўттиз беш сўм, — деди буфетчи ҳисоблаб. У битта юзталик билан элликталик узатди. Буфетчи пулни тортмага ташлади-да, кейинги мижоз билан ҳисоблаша кетди.

— Келин, қайтим бермайсизми? — деди Эркак.

Буфетчи олайиб бир қаради:

— Ўн беш сўмни сўраб турибсизми? Мана, яна эркак эмиш бу!

Ўзининг ўн беш сўм пулини қўлига олганидан хазарланиб, чўнтагига зўрға солди.

Ишдан қайтишда бозорга кириб ўтди. Бозорда ўртанча қизи таътилда онасининг ўрнида сув сотишга ёрдамлашаётган эди. Бирга қайтмоқчи бўлди. Қараса, қизи бир аёл билан савдолашиб турган экан.

— Қизим, ўн беш сўм тушиб бер, — деди аёл.

— Йўқ, беш сўм тушишим мумкин.

У ўн беш сўм дейди, буниси беш сўм дейди. Бир пайт аёлнинг аччиғи келди.

— Отанг борми? — деди қизга.

— Бор, — деди қизи.

— Унда нима қилиб турибсан бу ерда?

— Онамга ёрдам беряпман.

— Онанг билан ишим йўқ. Лекин отангга айтиб қўй. Бир опа айтди дегин. Рўзғорини боқмаган эркак — эркак эмас!

Эркакнинг обдан қора тутуни чиқиб кетди.

— Йиғиштир, қизим! — деди аёл узоқлашгач.

Уйга келса, хотини дарвозанинг олдида қўшни аёл билан чақ-чақлашиб турган экан. Қўшни аёл эрини ёмонласа, бунинг хотини ҳам ундан қолишмаяпти.

— Жуда топиб айтдингиз, — дейди унинг хотини. — Эркакнинг бутуни йўқ. Гапиргани ёлғон, ўйлайдигани хотин! Бугун беш марта телефон жиринглади. Жавоб берсам, ўчириб қўяди. Унга мен эмас, уйимдаги Эркак керак!

Эркак ёнидаги қизидан уялиб, ҳеч нарса эшитмагандай кичик эшикдан ичкарига кирди.

— Дада, бозорга бельгийский плаш тушибди, — деди тўнғич қизи овқат маҳали.

— Майли, тушса тушар, — деди у.

— Тушаверсин, дегандан кўра, олиб бераман, демайсизми? — деди хотини қизининг ўрнига жавоб бериб.

— Қанча тураркан?

— Етмиш беш минг деяпти.

— Вой-буй!!! Шунча пулни қаердан оламан?

Қизи индамади.

— Топинг, — деди хотини. — Юртнинг эркаклари қаердан қизларига топаётган бўлса, ўша ердан топинг.

Эркак бечора дамини ичига ютиб, тўяр-тўймас омин қилди-да, туриб кетди.

— Тақдир менинг пешонамга шу эркакни ёзган экан-да! — деди хотини эрига эшиттириб.

Энди ўрнига бориб ётаётган эди, хотини яна бошлади:

— Ўғлингиз яқинда биттасини олиб келаман, деяпти.

— Олиб келаверсин. Жуда яхши.

— Жуда яхши бўлса, икки юз минг пул топинг!

 — Қаёқдан топай!

— Қаёқдан топаман эмиш! Топинг! Эркакмисиз ўзи?!

Эркак туни билан мижжа қоқмади. Ўғлининг уйланиши, қизининг плаши, ўртанча қизининг сув сотгани, собиқ ҳамкасб қарияга ёрдам, телефоннинг индамай ўчириб қўйилгани, яна бир қанча жавобгарлиги борлигини ўйларди...

Эрталаб боши гаранг бўлиб, девордаги радионинг овозидан уйғонди.

«Эр кишининг, яъни эркакнинг вазифаси нимадан иборат, деб ўйлайсиз?» — деб савол берди журналист.

Унга бир кайвони аёл жавоб бера бошлади.

«Эркак одам дегани...»

У сакраб ўрнидан туриб радионинг овозини ўчириб қўйди-ю, чала-чулпа ювиниб ишга отланди...

Ахир, эркак киши жавобгарликни ҳис қилиши керак-да!

 

Қорақалпоқ тилидан

Нилуфар САПАЕВА

Таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔121

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

🕔09:06, 08.05.2026 ✔115

...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

Батафсил
Дарахтлар – менинг  дўстларим

Дарахтлар – менинг дўстларим

🕔16:47, 30.04.2026 ✔136

...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 121    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 115    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 136    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 224    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 332    🕔 16:15, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар