Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

«СЎЗ ЛАТОФАТИ»НИНГ СЕҲРИ

Газетанинг шу йил 2 ноябрдаги 44-сонида Ўзбекистон халқ шоири, севимли адибимиз Эркин Воҳидовнинг «Сўз латофати» китоби ҳақида ажойиб мақола эълон қилинган экан. Ушбу мақола мени ҳам мазкур китобни қайтаайта ўқиб чиқишга ундади.

Болалигимда бувижоним «Ёнимиздаги қўшни тўнини тескари кийволибди, тинчликмикан?» деганларида «Бувижон, ҳеч ҳам кийимлари тескари эмас», деганимни эслайман. Шунда бувим «Нимадандир жаҳли чиқибди», дея қисқа жавоб қилганди.

Кейинчалик ҳам жаҳли чиққан одамга нисбатан бу иборани қўлланишига кўп гувоҳ бўлдим. Аммо жаҳлнинг тўнга нима алоқаси борлигини англолмасдим. Яқинда мутолаа қилган севимли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг «Сўз латофати» китобидан айнан шу саволга жавоб топдим. Унда келтирилишича, тўнни ғазаб отига миниб, муштлашаман деган камбағал тескари кийган. Қон тегса, лой тегса, астарга тегсин, йиртилса, астар йиртилсин, ямоқ тушса, астарга тушсин, деган. Чунки камбағалнинг тўни иккита бўлмаган. Йиртилса, бошқасини сотиб ололмаган.

Халқимизда яна бир «Камбағални урма, сўкма, тўнини йирт» деган мақол бор. Бунинг замирида ҳам мана шундай маъно мужассамлигига айнан шу китобни мутолаа қилиш давомида амин бўлдим.

Мактабда адабиёт дарсида ким кўп шеър айтиш мусобақасини ўтказардик. Мусобақа шартига кўра шеър муаллифининг исми ёнига қаламига мансуб деган иборани айтиб ўтардик. Масалан, Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб «Оддий муаллим» шеъри, дея ўқишни бошлардик. Яна савол туғилади: барча ижод аҳли ўз асарларини қаламда битишадими? Ахир, бизнинг назаримизда ёзув қуроли ручка ҳисобланади-ку?! Қаламдан эса фақат чизмалар чизиш учун фойдаланамиз.

Китобни бирма-бир варақларканман, бу саволларга ҳам жавоб топдим.

Шунингдек, «гап кўп, кўмир оз», «тоғни талқон қиладиган йигит» сингари ибораларни ҳамда «меҳмон отангдан улуғ», «устоз отангдан улуғ» каби ҳикматларнинг асл маъносини англаб етдим. Яксон сўзининг тенг, баробар демаклиги ҳам мен учун янгилик бўлди.

Бундан ташқари, мутолаа жараёнида найранг сўзининг ҳар ранг деган маъноси борлиги, ранг сўзининг 31 маънода келиши луғатларда кўрсатилгани ҳеч кимнинг эътиборидан четда қолмайди.

Ушбу китобни ҳар гал ўқиб якунлаганимда яна ўқигим келаверади. У ўзининг бутун латофати билан мени сеҳрлаб олади. Ундаги зиё нурлари билан кўнглим янада ёришаверади. Қалбимга жо бўлган бу нурларни эса барча китобхонларга илиниб қоламан.

 

Муҳтарама НЎЪМОНОВА,

Бувайда тумани




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔95

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔249

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔292

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 95    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 249    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 292    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 395    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 370    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар