Тошкент вилоятининг Тошкент, Қибрай, Зангиота, Бўстонлиқ ва Паркент туманларидан ташқари, ўнта туманида энди тадбиркорлик фаолияти, якка тартибдаги уй-жой қурилиши ва бошқа мақсадлар учун ер участкаларини махсус комиссия қарорисиз ҳам олиш мумкин.
Norma.uz маълумотига кўра Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бир қатор ҳукумат ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди ва шу тариқа тадбиркорлик субъектларига ер участкалари ажратиш тартиблари соддалаштирилди.
Шу пайтгача вилоятда ер участкалари Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йилдаги қарори билан тузилган юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ер участкалари ажратиш амалиётини ўрганиш комиссиясининг қарори билан берилган. Оқибатда амалиётда ер участкасини олиш туман (шаҳар) ҳокимияти ва комиссия ўртасидаги узоқ жараёнга айланган эди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил