Даромад манбаи      Бош саҳифа

АЁЛ ИГНА УШЛАШНИ БИЛСА...

оила харажати тежалади, даромади ошади 

АЁЛ ИГНА УШЛАШНИ БИЛСА...

Халқимизда азалдан қўл меҳнати қадрланиб, унинг баҳоси ҳам юқори бўлган.

— Ҳар бир касб-ҳунарнинг ўзига яраша қийинчилиги, машаққати бор, албатта, — дейди моҳир тикувчи Санобар МИРЗАҲМЕДОВА. — Фақат инсонда сабр-қаноат бўлса бас. Чунки тикувчилик кучли иродани талаб этади.

Қайнонам қишлоғимизда энг машҳур тикувчилардан эди. Бу касбни қайнонамдан ўрганганман. Шундай тикувчининг келини игна ушлашни билмаса, бу албатта, уят саналган. Аввал қизлар учун кўйлак-лозим тикиш-бичишни бошладим. Сўнг аста-секин қўлим келишиб, қайнонамдан эркаклар чопонини тикишни ўргандим. Бошида озгина қийналдим, тиккан чопонларимдан кўнглим тўлмади. Лекин қизиқишим устун келиб, қунт билан  ўрганишга ҳаракат қилдим. 

Чопон тикишда биринчи қиладиган ишимиз мато танлашдир. Чунки мато қанчалик сифатли бўлса, тикиш ҳам шунча осон кечади. Айтишади-ку, «иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур», деб.  Тикканда эса  ҳар бир чокка, айниқса, қавилишига эътибор бериш лозим. Ҳаттоки, чопоннинг қавилишига қараб кимнинг қўл иши эканини билса бўлади.

Чопон тикишда асосан велюр ҳамда «антилопа», «слон» матолари танланади. Кўпинча катта ёшдагилар қора, гулсиз «слон»дан кийишади. Ҳозирда куёвлар учун эса велюр ёки «антилопа» матоси урфда. Чунки бу матолар товланиб, кўзга ташланиб туради.

Чопон сифатли чиқишида унинг пахтасига ҳам эътибор бериш керак. Чопон учун асосан қўлда чигитланган юмшоқ пахтадан фойдаланилади. Ўртача ҳисоблаганда йигитлар учун 3 метр мато, шунга мос астарлик  ва 2 килограмм пахта кетади. Чопон ярим тайёр ҳолга келтирилиб, чет қисмига айлантириб,  икки хил: оқ ва яшил ипдан жияк қўйилади. Жияк қўйишда махсус асбоб «чолмағиз» (халқ тилида «дўкон»)дан фойдаланилади. Бу иш анча мураккаб, шунинг учун жияк қўйганда сабр билан бир маромда тикиб чиқиш керак.

Мен асосан, куёв чопон тикаман. Тўй мавсумида қўлим қўлимга тегмайди. Ҳатто, шундай вақтлар бўлганки, битта чопонни бир кунда тикиб битирганман. Кўзим толиқмаслиги учун тикиб бўлгандан сўнг бир кун дам оламан.

Чопон халқимизнинг миллий либоси ҳисобланади. Ўн беш йилдан бери шу иш билан шуғулланаман. Яхшигина даромад оляпман. Бир ҳафтада иккита чопон тикиб битираман. Бу — ҳеч қандай харажатсиз меҳнатнинг ортидан келаётган даромад. Қиш мавсумида эса даромадим анча ошади. Бундан ташқари, аёллар учун ҳам кўйлак тикаман. 

Шу ҳунарим билан кам бўлмадим. Рўзғор ишларида турмуш ўртоғимга ёрдам бериб турибман. Икки ўғилни уйлантирдик. Келинларимнинг ҳам сарполарини ўзим тайёрладим.  Ҳозир тикишбичишда уларнинг  ҳам  қўли анча келишиб қолди.

Дилфуза ТИЛЛАЕВА,

«Oила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔251

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

🕔12:23, 29.08.2024 ✔437

Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

Батафсил
Даромад келтираётган  чиқинди

Даромад келтираётган чиқинди

🕔11:43, 29.08.2024 ✔511

Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 251    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 437    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 511    🕔 11:43, 29.08.2024
  • Пайвандлашда  яна бир усул

    Пайвандлашда яна бир усул

    Боғбонлар учун йил-ўн икки ой юмуш мўл. Улар бир дам хотиржамликка берилса, тамом-вассалом, энг муҳим фурсатни бой бериб қўйишлари мумкин. Айни кунларда ҳам улар учун отни қамчилайдиган палла давом этмоқда. Негаки, ёз чилласида ҳамма жойларда дарахтларни пайвандлашнинг иккинчи мавсуми давом этади.

    ✔ 496    🕔 17:14, 12.07.2024
  • Женшендан 5 марта кучли    доривор ўсимлигимиз  борлигини билармидингиз?

    Женшендан 5 марта кучли доривор ўсимлигимиз борлигини билармидингиз?

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси:

    Шогирдларимиз ва ҳамкорлар билан 2019 йил май ойидан буён чўлда ўсадиган бир доривор ўсимликни кўпайтириш бўйича изланишни бошлаган эдик.

    ✔ 561    🕔 15:19, 10.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар