«Volkswagen» автомобиль концерни маймунлар устида ўтказилган шавқатсиз тажрибани молиялаштирганини тан олди ҳамда кечирим сўради, дея хабар тарқатди РБК.
Тажриба 2014 йилда компания томонидан молиялаштирилувчи саломатлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Европа тадқиқот гуруҳи буюртмасига асосан дизелда ишловчи Volkswagen Beetle моделидан чиқаётган чиқинди газнинг инсон саломатлигига зарари кўрсаткичининг камайганини текшириш мақсадида ўтказилган. Бунинг учун тадқиқотчилар ўнта маймунни герметик камерага қамаб 4 соат давомида Beetle моделидан чиқаётган чиқинди газдан нафас олишига мажбур қилган. Концерн томонидан олиб борилган бу қинғир ишлар «The New York Times» газетаси томонидан фош этилган.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔32
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔89
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил