Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

«ҚИЗИМНИ ҚАМАЙВЕРИНГЛАР!..»

Алдаб топилган миллионлар касри

«Майли, қамайверинглар, жазосини олсин. Йиғлаб эшигимга келган одамларнинг кўз ёшини бошқа кўришни истамайман. Бу йўлдан қайтаришга қанча ҳаракат қилдим, фойдаси бўлмади. Қаманглар!»

«ҚИЗИМНИ ҚАМАЙВЕРИНГЛАР!..»

Панжара ортида ўтирган қизи ҳақида гапираётган онаизорнинг ҳолатини кўриб очиқ суд мажлисида иштирок этаётганларнинг кўзига ёш келди. Қариган чоғида ёлғиз қизининг қилмиши сабаб қадди эгилган аёл ҳали вояга етмаган невараларини бағрига босиб йиғлади. Нима бўлаётганини тушунмаётган уч гўдак дам бувисига, дам панжара ортида ўтирган онасига аланглайди.

Аслида Набира опа турмушидан ажраб, уч фарзанди билан уйига қайтиб келган қизини бу йўлдан қайтаришга жуда кўп уринди. Бироқ Нилуфар Носирова (исм-шарифлар ўзгартирилган)га ҳеч гап таъсир қилмади. У «иши»ни хориждан келтирилган аёллар кийимини уйида сотадиган аёлларни излаб топишдан бошлади. Улар билан савдолашарди, кийимларни насияга оларди. Пулнинг маълум қисмини бергач, яна кўпроқ буюм олар, уларни мижоз топиб пуллаб юборарди. Бироқ пулларни эгасига қайтармай, ўзлаштираверди. Текин келган пулларга ўрганган Нилуфар фирибгарликни ўзига касб қилиб олди. Маҳаллама-маҳалла юриб, ким уйида олди-сотди қилади, кимнинг сотиладиган буюми борлигини аниқлар, кейин ўша хонадонга борарди. У Назира Шукурованинг хонадонига келганида ҳам ўзини аёллар кийимини сотиб олиш учун келган харидор сифатида таништирди. Сўнг унинг кийим-кечакларини сотиб бераман деб, 17 миллион сўмлик буюмларини олиб кетади. Нилуфар осон келаётган пулларга шунчалик ружу қўйдики, кетма-кет алдов йўли билан қўлга киритилган буюмлар ортидан ўзлаштирилган пул юз миллиондан ошиб кетди. Нилуфар эса, нафс чирмовуқларига борган сари ўралашиб бораётганини сезмас, қилмиши бир кун, албатта, жазосиз қолмаслигини хаёлига ҳам келтирмасди. У алдов йўли билан тижоратчи аёллардан олган буюмларни пойтахтнинг турли бозорларида сотарди. Буюмларини қайтаришни сўраб қўнғироқ қилганларга ҳар сафар пулни, албатта, бераман, деб қуюқ ваъда қилар, бироқ уларни қайтаришни хаёлига ҳам келтирмасди. Гоҳида уларнинг қатъий талабларига жавобан дўқ-пўписа қилар, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари бунга чора кўролмаслигини айтиб, жабрланувчиларни қўрқитарди.

Судда кўрсатма берган жабрланувчилар ва гувоҳлар Нилуфар Носированинг бир неча марта судлангани, бироқ судлар чиқарган қарор ижро этилмагани ҳақида айтишди. Ҳақиқатдан ҳам, айбланувчи Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди, Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди, Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар суди томонидан бир неча марта судланган. Бироқ ҳар сафар суд Нилуфарнинг турмуш ўртоғидан ажрашгани, қари онаси ва вояга етмаган уч нафар фарзанди борлиги учун енгиллаштирган ҳолда фақат озодликни чеклаш ва жаримага тортиш жазосига ҳукм қилар, аммо белгиланган жазо чоралари бажарилмас, жарималар ҳам тўланмас эди. Булардан ҳам ўзига хулоса чиқармаган Нилуфар ўзгалар мулкини алдов йўли билан талон-торож қилишда давом этаверди.

Судда Нилуфар Носирова ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини фаолларининг маълумотномаси ўқиб эшиттирилганида, улар Нилуфарни танимасликлари, маҳаллага яқинда кўчиб келгани аниқланди. Суриштирувлардан Нилуфар уни топа олмасликлари учун шаҳар бўйлаб кўчиб юриши маълум бўлди.  

Охир-оқибат ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олиниб, суд курсисига ўтирган айбланувчига Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди унинг муқаддам етти марта судлангани, жазолар ўталмагани, жарималар тўланмагани, вояга етмаган болалари борлигини ҳисобга олиб, олти йилу бир ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 105 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди ва жабрланувчилар фойдасига етказилган моддий зарар, яъни 111 миллион 360 минг сўмнинг ундириб берилиши шарт қилиб қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 476-моддаси тартибида судланувчининг пенсионер онаси ҳамда 3 нафар вояга етмаган фарзанди Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимлиги ҳомийлигига топширилди.

 

Саидолим БУРХОНОВ,

Жиноят ишлари бўйича  Юнусобод туман суди судьяси




Ўхшаш мақолалар

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

🕔19:21, 30.06.2022 ✔870

Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

Батафсил
Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

🕔16:25, 29.04.2022 ✔942

ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

Батафсил
15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

🕔22:20, 18.03.2022 ✔1014

Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

    ✔ 870    🕔 19:21, 30.06.2022
  • Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

    Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

    ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

    Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

    ✔ 942    🕔 16:25, 29.04.2022
  • 15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

    15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

    Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

    ✔ 1014    🕔 22:20, 18.03.2022
  • ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    “Қутлуғ қон” романида ўз ерини сотиб, бой тоғасининг хизматига келган камбағал Йўлчига Мирзакаримбой шундай дейди:

    ✔ 1351    🕔 16:20, 21.01.2022
  • «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    М.Юлдашев таниши О.Темиров билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, 2020 йил 1 апрель куни соат 21:00да Пастдарғом туман “Қатортерак” МФЙ ҳудудидаги автошоҳбекати ҳудудида жойлашган уяли телефон аппаратларини сотиш савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб ўғирлик қилишган.

    ✔ 958    🕔 12:43, 18.01.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар