Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ЭНДИ ТАЪЛИМДА СОХТАЛИК БЎЛМАЙДИ

Касб-ҳунар коллежларида ўқитиш инновацион босқичга ўтмоқда

Шу кунларда одамлар орасида «Коллежлар бутунлай ёпилармиш» деган миш-мишлар юрибди. Касб-ҳунар коллежлари фаолияти ҳақида яна турли гап-сўзлар қулоққа чалинмоқда. Хўш, бунга мутасаддилар нима дейди?  

ЭНДИ ТАЪЛИМДА СОХТАЛИК БЎЛМАЙДИ

  — Мамлакатимизда касб-ҳунар коллежларида таълим тизими ўзгариши, бу айни пайтда фаолият юритаётган коллежларнинг «ёппасига ёпилиши»ни англатмайди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази директори ­Муродилло ­Холмуҳаммедов. — Бугун амалда бўлган кўп соҳалар қайта кўриб чиқилиб, модернизация қилинмоқда. Ўрта бўғин ишчи кадрларини етказиб берувчи, мажбурий таълимнинг бир бўлаги ҳисобланган 3 йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ҳам бундан мустасно эмас. Чунки амалда фаолият кўрсатган касб-ҳунар коллежлари қатор сабабларга кўра, кутилган натижани бермади. Нега? Бунинг аниқ сабаблари бор, албатта.

Фақат рақам ортидан қувиб…

Касб-ҳунар таълими маркази маълумотларига кўра, ўрта махсус таълим муассасаларининг аксарияти умумтаълим мактабларидан узоқда жойлашган. Боз устига, етарли даражада жиҳозланмаган, замон талабига мос кадрларни етказиб беришдан орқада қолди. Қолаверса, ота-она 15-16 ёшли ўсмир фарзандини, айниқса, қизини олис ҳудудлардаги касб-ҳунар коллежига ўзи истамаган ҳолда ўқишга юборишига тўғри келди, аниқроғи, шунга мажбур бўлди. Кўп жойларда транспорт инфратузилмаси етарли даражада ривожланмагани эса таълим сифати ва давоматига ўзининг салбий таъсирини кўрсатди.

Дарҳақиқат, эгалланаётган соҳаларнинг мураккаблик даражаси инобатга олинмади. Барча касб учун татбиқ этилган ягона уч йиллик мажбурий таълим муддати ҳам ўзини оқламади. Ҳатто, қисқа вақтда айрим касб-ҳунарни сифатли ўргата олаётган ўқув марказлари билан ҳам рақобатда ютқазди. Дейлик, сартарошлик, тикувчилик, турли пишириқлар тайёрлашни яхши ўрганиш учун уч йил коллежда ўқиш шарт эмас. Қайтага, хусусий ўқув марказларида бир неча ойда шуларни ўзлаштириб, айрим ёшлар ҳунарли бўляпти. Керак бўлса, шунинг орқасидан тирикчилик қилаётганлар оз эмас. Шу боис айрим йўналишлардаги коллеж битирувчилари меҳнат бозори талабларига жавоб беролмай қолди.

Шу билан бирга, бозор иқтисодиёти тамойилига босқичма-босқич ўтиш даврида потенциал иш берувчи ташкилотлар тугатилди. Якка тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнес субъектларининг шаклланишида ўрта махсус маълумотли мутахассисга етарлича эҳтиёж сезилмади. Бу эса иш берувчи ташкилотлар ва коллежлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари фақат расмий характерга эга бўлишига олиб келди, холос.

Шуни очиқ тан олиш керакки, коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласида юзакилик кўп бўлди. Яъни, аслида ишга кирмаган ўқувчининг бандлиги таъминланди, деган сохта маълумотлар келтирилди, нореал рақамлар кетидан қувилди. Битирувчини ишга жойлашишида тузиладиган шартномалар ҳам аксарият ҳолларда шунчаки расмиятчилик учун амалга оширилди.         

Амалдаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимига кўра, бирор коллежда касб-корга эга битирувчи меҳнат бозоридаги ўзгаришлар суръатини ҳисобга олиб уни ихтиёр этган тақдирда ҳам, бошқа касбга қайтадан ўқиш имкони йўқ эди. Бу эса «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципига зид бўлиб, катта ёшдагиларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш имконини бермайди.

Энг ёмони, касб-ҳунар коллежларининг моддий-техник базасини шакллантиришнинг мавжуд амалиёти улардаги таълим йўналишларига жавоб бермайдиган ўқув устахоналарини ташкил этишга, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар билан етарли даражада таъминланмаслигига олиб келди. Бугунги кунда ушбу таълим муассасаларининг жиҳозланиш даражаси атиги 56 фоизни ташкил этади. 31 та касб-ҳунар коллежида эса ўқув устахоналари умуман мавжуд эмас.

Муаммонинг ечими нимада?

Санаб ўтганимиздек, тизимда талайгина камчилик ва муаммолар бор. Уларни бартараф этиш мақсадида мамлакатимизда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими такомиллаштирилди. Президентимизнинг 2018 йил 25 январдаги «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур меъёрий ҳужжатларга кўра, касб-ҳунар таълими тизимининг республика миқёсидаги бошқарув тизимидан бевосита таълим муассасаларигача бўлган барча бўғини эндиликда янгича ёндашув асосида фаолият юритади. 

Жумладан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази негизида касб-ҳунар таълими тизимининг инновацион ривожланишини таъминлайдиган ва мувофиқлаштириб борадиган Касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ташкил этилди.

Ўрганиш бирмунча осон, кўп малака талаб этмайдиган 50 дан ортиқ касб умумтаълим мактабининг ўзида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси шаклида амалга ошириладиган бўлди. Илгари ўрта махсус маълумотга эга ёки касб-кори тўғрисида дипломи йўқ аҳоли қатлами учун касб-ҳунар ўрганиш ёхуд иккинчи мутахассисликка эга бўлиш имкони яратилди. Касб-ҳунар коллежларининг тегишли вазирлик ва идоралар бўйсинувига ўтказилиши эса улар томонидан соҳанинг ривожланиш истиқболларидан келиб чиқиб, кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, уларга қўйиладиган малака талабларини белгилаш имконини яратди.

Яна бир эътиборли жиҳат. Ҳозиргача коллежлар фақат кундузги таълим шаклига эга. Келгусида уларда сиртқи, масофавий ва уйғунлаштирилган таълим йўналишлари йўлга қўйилади.

Мухтасар айтганда, таълим тизимидаги мазкур ўзгаришлар пировард натижада касб-ҳунар таълимини олиш истагида бўлганларнинг вақтини самарали тақсимлаш, янги ташкил этилган корхонада фаолият юритиши учун касб-ҳунар таълими тўғрисида маълумот берувчи иккинчи мутахассисликка эга бўлиш, ўз касбий маҳоратини ошириш каби кенг қамровли эшикларни очади. Мутахассислар тайёрлашнинг сифат ва самарадорлигини оширади.

 

Шаҳобиддин РАСУЛОВ,

«Оила даврасида» мухбири.




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔217

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 217    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар