Урганчлик Шоира Худойберганова ўзининг ширин маҳсулотлари билан харидорлар кўнглига йўл топган тадбиркорлардан. Унинг шиори: «Сифат олдингисидан ҳам юқори бўлиши керак!»
— Ширинлик ишлаб чиқаришни якка тартибдаги тадбиркор сифатида бошлаганмиз, — дейди тадбиркор Шоира ХУДОЙБЕРГАНОВА. — Шахсий томорқамизда кичикроқ цех очдик. Керакли ускуналар ўзимиздан топилди. Бу харажатни бироз тежашга ёрдам берди. Шундай қилиб, илк маҳсулотимизни харидорларга тақдим этдик. Маъқул келди чамаси, буюртмалар кела бошлади. 2015 йил банкдан 10 миллион сўм миқдорида кредит олдик ва оилавий тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтдик. Кредит маблағи эса электр печь ва бошқа жиҳозлар, иш қуроллари харидига сарфланди.
— Қандай маҳсулотлар тайёрлайсизлар?
— Бугун 30 турдаги ширинлик тайёрланиб, харидорларга етказиб берилмоқда. Асосан, боғча, мактаб ҳамда шифохоналарга шартнома асосида печенье тайёрлаб берамиз. Шунингдек, буюртма асосида бошқа кўплаб ширинликлар тайёрланмоқда. Байрам, тўй-тантаналарда тортларга буюртмалар кўп бўлади.
— Харидор кўп бўлса, ишчи кучига ҳам талаб ортади, шундайми?
— Харидорлар кўпайиши билан, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга эҳтиёж сезилди. Шу боис бошида 4 нафар, сўнг яна 8 нафар қизни ишга олдик. Ҳозирда корхонамизда 12 нафар киши доимий иш ўрнига эга. Баъзида кунига 1 тоннагача печенье ишлаб чиқарган пайтларимиз ҳам бўлган. Иложи борича олган буюртмамизни вақтида бажаришга ҳаракат қиляпмиз.
— Даромад қандай?
— Ишни йўлга қўйганимиздан сўнг дастлабки икки йил фақат пул айланмаси учун ишладик, ҳисоб. Тушум рўзғор, ишчиларнинг ойлик маоши, солиқларни тўлаш ва кредитни ёпишга етди. Мана, аста-секин фойдага ҳам чиқиб олдик. Бир кунда камида 700 килограммгача печенье сотиб, 1 миллион сўмгача савдо қиляпмиз.
— Цех фаолиятига инновацион технологияларни киритиш режангиз ҳам борми?
— Бизда асосий муаммо жой билан боғлиқ. Ана шу иш ҳал бўлса, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ниятидамиз. Хориждан замонавий, тежамкор ускуналар олиб келишни мўлжаллаяпмиз. Бунинг учун 20 минг АҚШ доллари миқдорида кредит олиш ниятидамиз.
«Оила даврасида» мухбири
Ноилахон АҲАДОВА
ёзиб олди.
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔251
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔437
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔511
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил