Ота касбини улуғлаётган фарзанд
Хоразмлик Раимберди ота кулолчилик касби орқали дунёга танилган уста ҳунармандлардан бири эди. Ҳаётлигида қадимий кошинкорлик санъатини кайта тиклаб, тарихий обидаларни таъмирлашда қатнашган. Унинг қўли билан яратилган кошинлар бугун юртимиздаги кўплаб тарихий обидаларга қайта ҳаёт бахш этган.
Уста Раимберди Матчоновнинг ишларини нафақат республикамизда, балки Италия, Франция, АҚШ, Япония, Малайзия, Ҳиндистон, Туркия давлатларида ҳам билишади. Унинг қўлида жило топган маданий мерос намуналари Москва, Санкт-Петербург каби шаҳарларнинг давлат санъат музейлари ҳамда галереяларида сақланмоқда. Устанинг ота-боболаридан ўрганган қадимий усулда сир тайёрлаш, нақш солиш технологиясидан фойдаланиши сабабли ишлари бошқа усталарникидан ажралиб туради.
Раимберди Матчонов Паҳлавон Маҳмуд мақбарасини таъмирлаш, Урганч шаҳридаги Ал-Беруний ва Ал-Хоразмий ёдгорлик мажмуаларини зангори кошинкорлик санъати билан безаш ишларига раҳбарлик қилган. Уста зангори нақши кошинкорликдан ҳозирги замон миллий меъморчилигида безак сифатида фойдаланиш мумкинлигини исботлаб берди. Шунингдек, Мадр зангори кулолчилик мактабига асос солди.
Раимберди ота 1978 йилдан то умрининг охиригача Республика халқ амалий санъати «Усто» бирлашмаси Хоразм бўлимида фаолият кўрсатди. Мамлакатда халқ амалий санъатини ривожлантиришдаги муносиб хизматлари учун «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» унвонига сазовор бўлди. Халқаро миқёсда ўтказилган кўплаб танловларда қатнашиб, диплом ва сертификатлар билан тақдирланди. 1997 йили кулолчилик соҳасидаги туркум ишлари учун Камолиддин Беҳзод номидаги Республика давлат мукофотига лойиқ деб топилди. Устанинг ишини бугун унинг фарзандлари, неваралари давом эттирмоқда.
Одилбек Матчонов Мадр зангори кулолчилик мактабининг бешинчи авлоди ҳисобланади. Одилбек отасидан ўрганган кулолчилик анъаналарини давом эттирмоқда. У яратган буюмлар дунёнинг турли минтақаларида, жумладан, Дубай, Малайзия, Жанубий Кореяда бўлиб ўтган халқаро кўргазмаларда намойиш этилди.
Тошкент шаҳридаги замонавий санъат маркази биносининг фасад қисми, Бухоро вилоятидаги Баҳоуддин Нақшбандий зиёратгоҳининг айвон қисми деворлари Одилбек уста томонидан зангори кошинкорлик билан безатилди.
— Президентимизнинг яқинда эълон қилинган «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони биз ҳунармандларни янада тўлқинлантириб юборди, — дейди уста кулол Одилбек МАТЧОНОВ. — Ҳунармандларга берилаётган катта имконият ва имтиёзлар бизни янада шижоат билан ишлашга ундайди.
Одилбекнинг ишлари Республикамизнинг нуфузли кўрик-танловларида эътироф этилиб, юқори баҳоланди. Масалан, «Ташаббус — 2007» ва «Эътироф — 2014» кўрик-танловларида «Йилнинг энг яхши ҳунарманди», деб топилди. Одилбек Матчонов ҳозирги кунда ака-укалари Матчонбой Матчонов, Ойбек Матчонов, фарзандлари ва шогирдлари билан Урганч шаҳрида янги қурилган иморатлар пештоқларини кошинкорлик анъаналари асосида безашда қатнашмоқда
Болтабой МАТҚУРБОНОВ
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔251
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔437
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔511
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил