Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

МЕН БИЛАН УЛҒАЙГАН АСАР

Китоб инсонни улғайтиради деганлари рост экан. Қанча кўп китоб ўқисанг, ҳаётга бўлган қизиқишинг, дунёқарашинг, ўзингга бўлган ишончинг ортавераркан.

МЕН БИЛАН УЛҒАЙГАН АСАР

...Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романини ўқиб, назорат ишига тайёргарлик кўриб келганим ҳамон эсимда. Ўшанда ҳамма «беш» олиш пайида китобни «сув қилиб» ёдлаб келди, шулар қаторида мен ҳам. Аввалига назорат ишини аълога топшириш учунгина ўқиган бўлсам, иккинчи бор  бутунлай бошқача таассурот билан мутолаа қилдим. Китоб мени оҳанрабодек боғлаб олди. Онажоним ҳам бу китоб ҳақида тўлқинланиб гапириб берди. «Бу асар ўқилиши шарт бўлган китоблардан» деди-да, жавонидаги китобни қўлимга тутқазди. Ўша куни китоб мени гўёки сеҳрлаб олгандек эди. Ундаги қаҳрамонлар, айниқса, Кумуш образи мени китобни охиригача ўқишга ундарди. Шу куни тундан қарз бўлиб қолдим. Гўё китобни ёпгудек бўлсам, яхши кўрган фильмим тугаб қолади-ю, мен уни ўтказиб юборадигандек. Баъзида Кумушга раҳмим келди, баъзида Зайнабнинг қилган ишидан аччиқландим. Ҳатто Отабекни икки эмас, уч ўт орасида қолганига куюндим ҳам. Ёзувчи асар қаҳрамонларини шундай танлаганки, агар бири бўлмаса, асар ўзига ўхшамай қоладигандек. Хуллас, ўша китоб мени жасоратга, меҳр-муҳаббатга ўргатди.

Мактабни битириб коллежга кирдим. Энди ўзимни анча улғайгандек ҳис қилдим. Болалик шўхликлари ортда қолиб, ҳунарли бўлишга ҳаракат қилдим.

...Бугун адабиёт дарси. Ўқитувчимиз «Ўткан кунлар» романи ҳақида маълумот бериб, шу китобни ўқишни тавсия қилди. «Мен бу китобни ўқиганман» дедим ҳаммадан олдин. Ўқитувчимиз эса «яна ўқинг зарар қилмайди» деди табассум билан. — Бу китобни қанча ўқисангиз шунча кам. Қаҳрамонларга разм солинг, уларни ўрганинг, ўзингиз учун кашф қилинг, деди вазифани тушунтира туриб.

Баъзилар ўқиган китобини қайта ўқигиси келмайди, аммо менда ундай бўлмади. Худди китобни биринчи бор қўлга оляпману ундаги воқеалар яна ҳайратга соладигандек туйилаверди. Энди китобни катта одамнинг нигоҳи билан ўқий бошладим. Қаҳрамонларни таҳлил қилдим. Тарихга назар солдим. Хуллас, фикрлашни ўргандим.

...Университет талабасиман. Илм олиш одамни юксакларга кўтариб, ҳаётни ўргатаркан. Энди мен катта давраларда ўтириб, кўпчиликни таний бошладим. Жамият учун ўзимни керакли инсондек ҳис қилдим. Буни қарангки, ўқиш жараёнида яна ўша севимли асарим билан ошно бўлдим. Эндиликда қаҳрамонлар устидан ўзим билганча ҳукм чиқара бошладим. Баъзи фикрларимга қарши чиқдим. Китобни ўқишни эмас, уқиб олишни ўргандим. Ҳақиқатан ҳам китоб инсонни улғайтираркан.

Китобдаги ҳар бир сюжет китобхонни ниманидир ўрганишга, мушоҳада қилишга ундайди. Масалан, асарнинг мана бу жойи ҳақиқий ўзбек хонадонида келинга ҳурмат, қайнота ва келин ўртасидаги кўринмас парда — андишанинг юқорилигини намоён этган. «…Кумуш уялиб зўрғагина салом берди ва Юсуфбек ҳожининг яқиниға келиб бўйин эгди. Ҳожи қўли билан Кумушнинг елкасига қоқиб суйди ва Кумушнинг манглайига теғизиб олған ўз қўлини ўпди...» Буни қарангки, Юсуфбек ҳожи мана шу билан келинига бахт тилади, оиласига қабул қилди. Бу, албатта, ўзбек оталарига хос фазилат. 

 «Ўткан кунлар»ни ҳозир ҳам  ўқир эканман, китобдан ўрганадиган нарсаларим ҳали кўп эканига амин бўлдим. Гўё китоб мен учун ёзилгандек. Отабек ва Кумуш ўртасидаги муҳаббатни кўриб, мени ҳам ўзгача бир ҳис қамраб олди. Кумушнинг ботиний ва зоҳирий гўзаллиги кўзларимни қамаштиргандек эди. Мен бу асардан ёрга садоқатни, чексиз муҳаббатни, қуёш янглиғ меҳрни, ота-онага ҳурматни, аёлларга хос андишани, маъсумаликни, сўнмас севгини ўргандим.

 

Дилфуза ТИЛЛАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔95

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔249

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔292

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 95    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 249    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 292    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 395    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 370    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар