Унга қандай имтиёзлар бор?
Мамлакатимизда ёшларни, авваламбор, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида уларга бу борада кўп имконият ва имтиёзлар яратилган.
Микрофирмалар ва кичик корхоналар касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ҳамда олий таълим муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузганда, банд ходимларнинг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида белгиланган чекланган меъёрдан кўпи билан 50 фоиз ошса, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун назарда тутилган имтиёз, кафолат ва ҳуқуқлар сақланиб қолинади. Ходимлар сонининг кўпайтирилишига касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларининг ўқишни якунлаган кунидан бошлаб уч йилдан ортиқ вақт ўтмаган тақдирда йўл қўйилади.
Солиқ кодексининг 375-моддасига асосан, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ўқишни тамомлагандан кейин бир йил давомида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтса, рўйхатдан ўтган санасидан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан олти ойга озод этилади. Бундай қулайлик эса фаолиятни энди бошлаган ёш тадбиркор учун айни муддаодир.
Агар битирувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб ўн икки ой ичида фаолияти тугатилса ёки ишини уч ва ундан кўп ойга тўхтатса, қатъий белгиланган солиқ фаолият амалга оширилган бутун давр учун ҳисобланади. Қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 10-кунидан кечиктирмай ҳар ойда, солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган жой учун белгиланган ставкалар бўйича тўланади.
Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркорга фаолият туридан келиб чиққан ҳолда уч нафаргача ишчи ёллаш хуқуқи берилган. Солиқ кодексининг 3741-моддасига мувофиқ, ходимларни ёллаган ҳолда фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор зиммасига ҳар бир ходим учун 30 фоиз миқдорида қатъий белгиланган солиқ тўлаш мажбурияти юклатилган. Бундай тадбиркор ҳар бир ходимига қатъий белгиланган солиқни тўлаши белгиланган муддатда, меҳнат шартномаси тузилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади. Якка тартибдаги тадбиркор касб-ҳунар коллежи битирувчиси бўлган ходимига қатъий белгиланган солиқни тўлашдан ушбу ишчи коллежни тамомлаганидан эътиборан ўн икки ойга озод этилади. Агар якка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган солиқни тўлашдан қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинча озод этилса, мазкур имтиёз якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун қатъий белгиланган солиқ тўлашга ҳам татбиқ этилади.
Яратилган бундай қулайликлар, шак-шубҳасиз, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, янги иш ўрни яратиш ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Шерзод РЎЗИЕВ,
Учтепа туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔39
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔118
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил