Ун ва ундан тайёрланадиган маҳсулотларга бугун талаб катта. Айниқса, макарон, угра сингари хамирли яримтайёр озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли ортмоқда. Тадбиркорларнинг ҳам аҳоли талабини қондириш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмини ошираётгани, шубҳасиз.
Олмалиқ шаҳрида яшовчи Замира Тожиева макарон ишлаб чиқариш цехи очиб, аҳолини ушбу маҳсулот билан таъминлаб келмоқда.
— Ишни ўн йил аввал якка тартибдаги тадбиркор сифатида бошлаган эдик, — дейди тадбиркор Замира ТОЖИЕВА. — Ўз маблағимиз ҳисобига керакли ускуналарни харид қилдик. Жой масаласини ҳал қилдик ва ускуналарни ўрнатдик. Бироқ ҳали ундан фойдаланишни билмас эдик. Шу сабаб бир неча ой ишлаб чиқариш корхоналарига бориб, иш жараёнини ўргандим. Аппаратлардан қандай фойдаланиш ва сифатли макарон тайёрлашда нималарга аҳамият қаратиш лозимлигини билиб олдим. Дастлабки маҳсулотни сотувга чиқарганимизда, «ишимиз юришармикан» деган хавотир бор эди. Бироқ вақт ўтиб, бу хавотир ўрнини кўпроқ ва янада сифатлироқ маҳсулот ишлаб чиқариш ғояси эгаллади.
— Корхона фаолиятини йўлга қўйишда оила аъзоларингиз ёрдами қандай бўлди?
— Асосан, қизим ишларимга кўмаклашди. Ёнимда юриб, ўзи ҳам иш ўрганди. 2011 йил оилавий тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтдик. Бир неча бор банкдан кредит олдик. Маблағни иш кўламини оширишга сарфладик.
— Қандай маҳсулотлар ишлаб чиқаряпсиз?
— Макарон, угра сингари ундан тайёрланадиган хамирли яримтайёр озиқ-оват маҳсулотларини ишлаб чиқариш асосий йўналишимиз. Бироқ, қўшимча сифатида целлофан халталар тайёрлашни ҳам йўлга қўйганмиз.
— Иш унуми қандай?
— Очиғи, хомашё масаласида бироз муаммолар бор. Энг керакли маҳсулот ун бўлгани боис, корхонани керакли миқдорда, юқори сифатли ун билан таъминлаш қийинчилик туғдиряпти. Шунга қарамай, ойига 20 тонна ундан 15 тоннагача макарон ишлаб чиқаряпмиз. Маҳсулотни ўзимиз яшаётган шаҳар ҳамда Ангрен, Оҳангарон сингари қўшни туманларга етказиб беряпмиз.
Тиниб-тинчимас тадбиркор Замира опа беш нафар кишини доимий иш билан таъминлаган. Келгусида инновацион технологиялар ёрдамида ишлаб чиқариш кўламини янада оширишга бел боғлаган. Ғояси амалга ошса, қўшни давлатларга маҳсулот экспортини йўлга қўйиш ниятида. Бу яна кўплаб янги иш ўринлари яратилади дегани.
«Оила даврасида» мухбири
Ноилахон АҲАДОВА
ёзиб олди.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔39
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔118
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил