Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ДОРИХОНА КЎП, ДОРИ ҚИММАТ. НЕГА?

Ёхуд беш юз доривор гиёҳдан фойдаланиш мавриди келмадими?

Деярли ҳамма шифохона атрофида ўнлаб дорихоналар мавжуд. Беморлар учун жуда қулай бу, қидирган дорисини биридан бўлмаса, бошқасидан топади.

ДОРИХОНА КЎП, ДОРИ ҚИММАТ. НЕГА?

Аммо яқинда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий маркази атрофидаги дорихоналарни айланиб, қизиқ бир ҳолатга гувоҳ бўлдим. Шифокор ёзиб берган дориларнинг нарх-навосида ёнма-ён дорихонада осмон билан ерча тафовут бор. Бирида етти минг сўм турган дори бошқасида ўн тўрт минг сўм. 

Саломатликнинг қадрига етиш, бирор ўзгариш бўлганда, тезда шифокорга мурожаат қилиш жуда муҳим. Масаланинг яна бир жиҳати бу — дори-дармонлар. Тоби қочган киши биринчи навбатда, дорихонага югуради. Ўзи учун зарур бўлган дорини нархига ҳам қарамай сотиб олади. Тўғри, агар бунга имкони бўлса. Аммо жамиятимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, доимий даволаниб юрадиган ногиронлар, оғир хасталикдан азият чекаётган инсонлар ҳам, афсуски, учраб туради. Бугун уларнинг оғирини енгил қилиш, юқоридаги каби муаммоларга ечим топиш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 14 февралдаги «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-табирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Сўнгги ярим йил давомида фармацевтика тармоғини ривожлантириш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг арзонлигини ва эркин муомаласини таъминлашга қаратилган ўндан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

2017 йилда хориждан 9 минг номдаги 2 миллиард доллардан ортиқ дори-дармон, тиббий асбоб-ускуналар импорт қилинди. 2018 йили эса ички имкониятдан келиб чиқиб, юртимизда 1,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бу орқали валютани тежаш ва нархларни пасайтириш имкони пайдо бўлса, фармацевтика саноатини жадал тараққий эттиришга катта сармоя киритиш ва ялпи ички маҳсулотда соҳа улушини оширишга эришилади.

Албатта, дори маҳсулотларини ўзимизда ишлаб чиқариш улушини ошириш учун масалага чуқур илмий асосланган ҳолда ёндашиш талаб этилади. Уларнинг сифати ва бемор танасига таъсири хориждан импорт қилинаётган маҳсулотдан кам бўлмаслигига эришиш керак. Шу мақсадда 2018-2019 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида икки мингта ижтимоий дорихона тармоғини яратиш режалаштирилмоқда. Ҳозир Ўзбекистонда тўрт минг турдаги ўсимлик ўсаётган бўлса, уларнинг 500 таси доривор ҳисобланади ва атиги 61 таси тиббий мақсадларда маданий шаклда етиштирилмоқда.

40 фоиз мурожаат саломатлик борасида

Ижтимоий дорихоналарнинг кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож аҳоли учун фойдаси қандай? Маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари бундай дорихоналарнинг  жойлашуви ва уларнинг нархи ҳақида аҳолини хабардор этяптими? Ижтимоий аҳамиятга молик дори воситалари нарх-навоси бўйича нодавлат нотижорат ташкилотларининг қатъий жамоатчилик назорати ўрнатишда ҳамкорлик тизими қандай?

Шу каби саволларга аниқлик киритиш ва ишни тизимли йўлга қўйиш мақсадида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши «Ижтимоий дорихоналар — аҳоли учун кенг имконият» мавзуида анжуман ташкил этди. Унда турли фикрлар ва таклифлар ўртага ташланди.

— Ҳақиқатан ҳам, ижтимоий дорихоналарни жадал ривожлантириш, уларни мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида, айниқса, қишлоқ жойларда ташкил этиш аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун айни муддао бўлади, — дейди Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Марказий бошқаруви раиси Комилжон Абдуллаев. — Уларни арзон нархдаги дори-дармон билан таъминлаш халқимиз саломатлиги йўлида ташланган муҳим қадам бўлади. Бу ишда жамоатчилик назорати ўрнатиш эса масаланинг энг муҳим жиҳатларидан бири. Ижтимоий дорихонада фақат белгиланган дори воситаларидан ташқари, тадбиркор лицензиясига асосан ўзи хоҳлаган бошқа дори-дармонларни ҳам сотадиган бўлса, иш яхшироқ амалга ошади. У ҳам ўзининг маҳсулотини сотсин, фақат мана шу 344 маҳсулот, албатта, белгиланган нархда бўлиши керак. Бунинг тизимли амалга ошиши учун жамоатчилик назорати жуда муҳим.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви бўлим бошлиғи Саодат Боймирзаеванинг таъкидлашича, фармон чиққан кундан бошлаб республика бўйича тегишли вазирлик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Улар асосий эътиборни дори воситаларини ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганишга қаратган. Бу ишларни амалга оширишда аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқилади. Унинг айтишича, ҳар 100 та мурожаатнинг 30-40 фоизи саломатлик муҳофазаси билан боғлиқ. Яъни, имтиёзли даволанишга, дори-дармонларни сотиб олишда ёрдам сўрашади. Лекин ҳаммага бир хил ёрдам қилишнинг имкони бўлмайди. 

Эътирозларга сабаб бўлмоқда

— Маҳалламизда шошилинч тез тиббий ёрдам маркази жойлашган, — дейди Чилонзор тумани «Гавҳар» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шуҳрат АҲМЕДОВ. — Юқорида қайд этиб ўтилганидек, биргина шифохона атрофида 13 та дорихона бор. Жамоатчилик назоратини олиб борганимизда нархлардаги катта тафовутни кўрдик. Агар ижтимоий дорихоналар ташкил этиладиган бўлса, улар ўртасида рақобат юзага келади. У ердаги мўътадил нархлар бошқа дорихоналарга ҳам ўз таъсирини кўрсатади, деб ўйлайман. Агар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга дорилар ўзининг таннархида сотилса, оғир хасталикдан азият чекаётганларга бепул берилса, халқимиз кутган иш бўлади.

Бу ҳолат бошқа шифохона ва поликлиникалар атрофида ҳам қайд этилаётгани аҳолининг кўплаб эътирозларига сабаб бўлмоқда.

— Маҳалламизда жуда кўп касалхоналар жойлашган, — дейди Шайхонтохур тумани Тахтапул маҳалласи ёшлар масалалари бўйича раис ўринбосари Малика ­АЛИЕВА. — Уларнинг  атрофидаги дорихоналарда нархлар анча қиммат. Одамлар шифокор ёзиб берган дорини тезроқ ола қолай деган мақсадда неча пул деса ҳам харид қилаверади. Маҳаллага шу мавзуда келиб тушган ­эътирозлардан кейин 4-болалар шифохонаси ёнидаги дорихона ёпилиб кетди.

Ҳозир ҳам маҳалла бошида дорихонада нархлар жуда қиммат. Аҳоли орасида 42 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, қолаверса, бир нечта кам таъминланган ва ногиронлар бор. Оилаларга кирганимизда, улар дорихонадаги нархлардан қониқмаслигини билдиради. Шунинг учун маҳалла ичидаги касалхона ва поликлиникалар олдидаги дорихоналардаги нархларни назорат қилиши шу каби муаммоларга ечим бўлади.

Тошкент вилояти  Ўрта Чирчиқ тумани «Йўнғучқола» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Маҳмуд Мирфозиловнинг келтирган маълумотлари эса юқоридаги ҳолатларнинг аксини кўрсатмоқда. Яъни, ҳудуддаги олтита маҳаллада 10 мингга яқин аҳоли яшайди. Уларга битта дорихона хизмат кўрсатади. Шундай бўлишига қарамай, мутасаддилар маҳалладаги беш-олти нафар ногиронга Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кўмаги билан айрим дори воситаларини бепул олишига кўмаклашмоқда.

Ўзимизникидан қўймасин

Бу масалада хориж тажрибасига ҳам мурожаат қилиш фойдадан холи бўлмайди. Масалан, Жанубий Корея ва Ҳиндистон каби давлатларда аҳоли гарчи хорижникидан қиммат бўлса-да,  ўз миллий маҳсулотини харид қилади. Бу уларда миллий маҳсулотга ишончи юқорилигидан далолат.

— Яқинда Ҳиндистонда бўлдим. У ерга бутун дунёдан одамлар бориб даволанади, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши бўлим бошлиғи Муҳаммад ИСМОИЛ. — Бир ҳинд шифокори қаерданлигимни сўради. Ўзбекистонликман дегандим, наҳотки, табиб излаб келасизлар, у ернинг ҳар бир гиёҳи шифо-ку, нега ўз заминингиздаги гиёҳлардан фойдаланмайсизлар, деди. Ҳақиқатан, ҳам ҳар турли касалликларга даво бўладиган гиёҳлар ўзимизда ҳам бор.

Деҳли ва Калькутта шаҳарларини айланганимда уларнинг дорихоналари бизникичалик кўп эмаслигига гувоҳ бўлдим. Нима учун Тошкентнинг битта кўчасида 20-30 та дорихона бор?

Анжуманда шу каби жуда кўп масалалар муҳокама қилинди. Маҳалла раиси ва маслаҳатчиларини бу борада қизиқтирган айрим саволлар эса жавобсиз қолди. Сабаби, соғлиқни сақлаш тизимидан бирор мутахассис унда иштирок этмади. Бу каби тадбирларни соҳа мутасаддилари билан кенгроқ кўламда ташкиллаштириш фойдадан холи бўлмайди, назаримизда.

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔217

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 217    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар