Мурожаатда кўтарилган муаммоларга ечим излаб…
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
БатафсилНавоийлик тадбиркор Нуриддин Ҳабибов ўтказган ихчам ва файзли тўй Президентимиз Шавкат Мирзиёев кутган тўйларнинг бири бўлди.
Бу тадбиркор тўртта тўйхона ишларини юритади. Даромади ҳам ўзига яраша. Аммо у камтарона тўйни маъқул кўрди. Ўғли Амриддин Раззоқовнинг никоҳ тўйига бир юз йигирма меҳмонни таклиф қилди.
Тадбиркор юртдошимиз тўйдан олдин ушбу тумандаги мактаб интернати жамоасига Наврўз сайлини ўтказишда ҳомийлик кўрсатган эди. Байрам тадбири давомида ўқувчиларга ўқув қуроллари, байрам совғалари ҳам улашилган.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолари ўз тенгдошларига ўрнак бўлган келин-куёвларга юртимиз бўйлаб саёҳат қилиши учун сертификат ва китоблар жамланмасини тақдим этди.
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
БатафсилМамлакатимизда кенг қулоч ёзган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, экологик мувозанатни қайта тиклаш ҳамда аҳоли орасида табиатга нисбатан меҳр ва масъулият туйғусини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
БатафсилУмуммиллий лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида навбатдаги эко-акция ўтказилди.
Батафсил