Етти кун      Бош саҳифа

Мурожаатда кўтарилган муаммоларга ечим излаб…

Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.

Мурожаатда кўтарилган  муаммоларга ечим излаб…

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Улуғбек Расулов ўзи сайланган «Халқлар дўстлиги» маҳалласида бўлиб, фуқаролар билан аввалги учрашувларда кўтарилган муаммоли масалалар ечимини бевосита ўрганди. Мазкур ўрганишда Тошкент шаҳар партия ташкилоти раиси Севара Файзиева, шаҳар Кенгаши бош мутахассиси Сарвар Эргашев, Чилонзор туман партия ташкилоти раиси Муқаддас Турсунова, маҳалла раиси, фаол фуқаролар ҳамда бошқарув сервис компанияси вакиллари иштирок этди.

Жараёнда маҳалла ҳудудидаги ижтимоий инфратузилма аҳволи, хусусан, ёш болалар ва аҳоли учун яратилган шароитлар атрофлича кўриб чиқилди. Ўрганиш давомида болалар майдончасидаги ўйин қурилмалари эскириб, фойдаланишга яроқсиз ва хавфли ҳолга келиб қолгани аниқланди. Ушбу ҳолат кичик ёшдаги болаларнинг хавфсиз ҳордиқ чиқаришига тўсқинлик қилаётгани сабабли, майдончани қайта таъмирлаш ва эскирган жиҳозларни босқичма-босқич янгилаш бўйича мутасаддилар билан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, ҳудуддаги 178-сонли умумтаълим мактаби ҳамда EMU университетига туташ майдонда жойлашган автомобиль тураргоҳи билан боғлиқ масала ҳам эътибор марказида бўлди. Фуқаролар томонидан айрим талабаларнинг жамоат жойида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилаётгани ва жамоат жойи одобига риоя этмаётгани юзасидан эътирозлар билдирилган эди. Ушбу масала университет раҳбарияти билан муҳокама қилиниб, талабалар ўртасида жамоат жойларида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш бўйича тушунтириш ва профилактик тарғибот ишларини изчил олиб боришга келишиб олинди.




Ўхшаш мақолалар

Мурожаатда кўтарилган  муаммоларга ечим излаб…

Мурожаатда кўтарилган муаммоларга ечим излаб…

🕔15:40, 12.11.2026 ✔58

Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.

Батафсил
Ҳамжиҳатлик меваси

Ҳамжиҳатлик меваси

🕔15:39, 12.11.2026 ✔53

Мамлакатимизда кенг қулоч ёзган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, экологик мувозанатни қайта тиклаш ҳамда аҳоли орасида табиатга нисбатан меҳр ва масъулият туйғусини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Қўнғиротда  минг туп кўчат экилди

Қўнғиротда минг туп кўчат экилди

🕔15:39, 12.11.2026 ✔54

Умуммиллий лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида навбатдаги эко-акция ўтказилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мурожаатда кўтарилган  муаммоларга ечим излаб…

    Мурожаатда кўтарилган муаммоларга ечим излаб…

    Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.

    ✔ 58    🕔 15:40, 12.11.2026
  • Ҳамжиҳатлик меваси

    Ҳамжиҳатлик меваси

    Мамлакатимизда кенг қулоч ёзган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, экологик мувозанатни қайта тиклаш ҳамда аҳоли орасида табиатга нисбатан меҳр ва масъулият туйғусини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 53    🕔 15:39, 12.11.2026
  • Қўнғиротда  минг туп кўчат экилди

    Қўнғиротда минг туп кўчат экилди

    Умуммиллий лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида навбатдаги эко-акция ўтказилди.

    ✔ 54    🕔 15:39, 12.11.2026
  • Йўлимиз  тозалиги учун!

    Йўлимиз тозалиги учун!

    Ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида экологик маданиятни юксалтириш, атроф-муҳитга масъулиятли муносабатда бўлиш кўникмаларини шакллантириш бугунги даврнинг энг долзарб вазифаларидан.

    ✔ 56    🕔 15:37, 12.11.2026
  • Пешкудаги чиқинди полигони  ҳамон  хавфлими?

    Пешкудаги чиқинди полигони ҳамон хавфлими?

    Экопартиянинг Пешку туман кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолияти тўхтатилган чиқинди полигони ҳудудида навбатдаги жамоатчилик ўрганишини ўтказди.

    ✔ 55    🕔 15:36, 12.11.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар