Мурожаатда кўтарилган муаммоларга ечим излаб…
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
БатафсилЭкопартиянинг Пешку туман кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолияти тўхтатилган чиқинди полигони ҳудудида навбатдаги жамоатчилик ўрганишини ўтказди.
Полигоннинг ҳозирги аҳволи кўздан кечирилиб, ҳудудни тўлиқ тартибга келтириш, ер майдонини текислаш ҳамда унинг атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мутахассислар иштирокида полигонни бутунлай рекультивация қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Ҳудуднинг иқлим ва тупроқ шароитидан келиб чиққан ҳолда, манзарали дарахт ҳамда бута кўчатларини экиб, мазкур майдонни босқичма-босқич яшил ҳудудга айлантириш юзасидан таклифлар илгари сурилди. Фаолияти тугатилган чиқинди полигонларини шунчаки қаровсиз қолдирмасдан, уларнинг экологик ҳолатини қайта тиклаш ва соғломлаштириш долзарб вазифадир.
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
БатафсилМамлакатимизда кенг қулоч ёзган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, экологик мувозанатни қайта тиклаш ҳамда аҳоли орасида табиатга нисбатан меҳр ва масъулият туйғусини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
БатафсилУмуммиллий лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида навбатдаги эко-акция ўтказилди.
Батафсил