Тўйга тўёна билан бориш халқимизнинг қадимий одатларидан бири. Тўёна — тўйга, тўй эгасига совға-салом билан бориш дегани. Баъзи вилоятларимизда бу одат қўшанч деб ҳам аталади.
Тўй бўлаётган хонадонга қариндош-уруғ, дўст-биродарлар якка-якка, баъзан гуруҳ-гуруҳ, жамоа бўлиб, ишхона-хизматдошлар вакиллари бир бўлиб, турли совға-салом қилишлари мумкин.
Тўёнанинг миқдори ҳам тўй эгасининг ва тўёначининг ижтимоий-моддий имконияти, иқтисодий ва ижтимоий мавқеи даражасига ва албатта, замонига қараб бўлган. Тўёна нафақат юртимизда, балки барча туркий халқлар — тожик, қозоқ ва қирғиз халқларида ҳам анъана ҳисобланади.
Нега тўёна бериш одат бўлиб қолган? Сабаби, тўй қилган одам моддий-иқтисодий томондан қийналиб қолади. Шундан халқимиз «Ўғлининг қўлини ҳалоллаганга етти йил тегма», «Қиз чиқарганга қирқ йил тегма» дейди. Тўй эгасининг харажатларини енгиллаштириш учун, яна бир жиҳати шу яхши кунлар, ширин ташвишларни ният қилиб, кишилар бир-бирига тўёна қилишади. Тўёна рўзғор ва тўйга керак бўладиган ҳамма нарса: уй анжомлари, пул, жонлиқ ва озиқ-овқат ҳам бўлиши мумкин.
Тўёна — бу ўзига хос қарз бериш бўлиб, халқона «жамғарма хазинаси» деган гап. Шунинг учун ҳам тўйларда тўй эгасининг ўзи ёки унинг энг яқин кишиси қўлида қалам-дафтар билан кимнинг тўйига нима, қанча қўшганини ёзиб боради. Сабаби, тўй эгаси тўёна берганларнинг тўйларида ўзига яраша ҳиммат кўрсатиши лозим бўлади. Ана шу йўсин тўйга тўёна билан борилади.
Одатда, фарзанд кўрмаган киши қайси тўйга борса, албатта, бирон нима тўёна қилиб, сўнгра қарияларга юзланиб:
— Қани, бир дуо қилинглар, бизни ҳам шундай кунларга етказсин, — дейди. Кексалар дуога қўл очишади. Кўпнинг дуоси қабул бўлиб, ниятига етишади.
Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА
тайёрлади.
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔118
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔260
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔546
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил