Ўзбекистон мудофаа вазирининг буйруғи билан 2018 йилда олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган ёшларни саралаш бўйича қабул комиссияси ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчиларни саралаш: ҳарбий-профессионал йўналиш, дастлабки танлаш, ҳарбий-профессионал танлаш ва тест синовларини назарда тутувчи комплекс босқичма-босқич танлаш тартибида амалга оширилади.
Дастлаб кичик комиссия таркиби томонидан номзодларнинг индивидуал-психологик сифатлари ўрганилиб, уларнинг жисмоний тайёргарлиги синовдан ўтказилади. Саралаш ишлари вилоятлардаги мудофаа ишлари бошқармаларида 1 апрелдан 20 майга қадар ўтказилади.
Номзодларнинг ҳужжатлари ўрганилиб, якуний тиббий гувоҳлантириш, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича (диктант) текширилади. Номзодлар ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларидан бирини танлаган ҳолда тест топширади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил