Силос — барча ўтхўр жониворлар учун тўйимли озиқа ҳисобланиб, ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, сутни кўпайтиради.
Бунда яшил ем биологик йўл билан консервация қилиниб, ўсимлик массаси нам ва яхшилаб зичланган ҳолда махсус жой ёки идишларда (плёнка, ўра) ҳаво кирмайдиган қилиб сақланиб, тайёрланади.
Барча ем-озиқабоп ўсимликлар даражасига кўра, осон, ўртача ва қийин силосланадиганларга бўлинади. Осон силосланадиган ўсимликларга маккажўхори, кунгабоқар ва бошқа бошоқли ўсимликлар киради. Ўтлоқ ўсимликлари ҳам яхши (ўртача) силосланади. Қийин силосланадиган ўсимликларга кўпгина дуккакли ўсимликлар киради. Силос қилинаётган массанинг намлиги 65-70 фоиз бўлиши керак. Хўш, уни қандай тайёрлаш мумкин?
Силос учун махсус жой олдиндан тайёрлаб олинади. Ўранинг (уни ер устига бостириш ҳам мумкин) чуқурлиги 1-2 метр бўлиши керак. Деворлари эса бетонланади. Дастлаб, ўра тагига похол ташланади. Силосланадиган ем-озиқа эса яхшилаб майдаланиб, қаватма-қават солинади. Ҳар бир қатлам орасига қатламдаги озиқа ҳажмининг 2-3 фоизи миқдорича туз, 1 тоннасига 1-3 литр ҳисобида ачитқи қатиқ сепилади ва яхшилаб зичлаб, шиббаланади. Ўра тўлгандан сўнг ичига ҳаво кирмаслиги учун яхшилаб бекитилади. Устидан плёнка тортиб, тупроқ билан ёпилади ёки оғирроқ нарсалар билан бостирилади. Ўра четлари мустаҳкам бекитилиши керак. Қаттиқ совуқда озиқа музлаб қолмаслиги учун устига похол тўшаш мумкин. Хуллас, яшил масса қанча яхши зичланган, шиббаланган, мустаҳкам ёпилган бўлса, шунча сифатли силос олинади ва таркибидаги озиқ моддалар яхши сақланади.
Биргина маккажўхори силосининг ўзи кепак, майдаланган маккажўхори, буғдой, арпа дони, ўсимлик ёғи ва шу каби тўйимли емлар ўрнини босадиган ширадор озиқа ҳисобланади. Тўғри бостирилса, молларнинг жиддий касалликларни келтириб чиқарувчи бактериялар билан зарарланиши эҳтимоли кескин пасаяди.
Юртимиз шароитида 90 фоиз ҳолларда силос махсус ўрага бостирилади ва сақланади.
Тоштемир ҚОРАБОЕВ
тайёрлади.
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔251
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔437
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔511
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил