Даромад манбаи      Бош саҳифа

Инновация — ишнинг кўзини билиш дегани

Бугунги кун боқимандаликни кўтармайди.

Инновация — ишнинг кўзини билиш дегани

Эскича фикрлаш, эскича яшаш, эскича ҳаёт тарзи талабга жавоб бермай қолгани учун ҳам бугун қимирлаган жон борки, янги ғоя ва янгича фикр билан яшашга ҳаракат қилмоқда. Бу йўл энг тўғри ва нақадар самарали эканини, мана, ўз фаолиятим мисолида кўряпман. 

Бизда қишлоқ хўжалиги аввалдан етакчи соҳа саналган. Собиқ Иттифоқ  даврида бу соҳа фақатгина марказнинг буйруғи ва кўрсатмаси билан қатъий режа асосида хом ашё ва маҳсулот етиштиришга асосланган эди, бугун эса манзара бутунлай бошқача. Фақат экин экиб, уни давлатга топширадиган оддий деҳқон бугун ўз хом-ашёсини ўзи қайта ишлаб, тайёр маҳсулот ҳолига келтириб, керак бўлса, хориж бозорига олиб чиқадиган уддабурон ишбилармонга айланди. Чунки бугун замон шуни талаб қилади. Ҳар бир тадбиркор бошқалардан ортда қолмаслик учун ҳар куни изланиб, иш услуби, ҳаёт тарзига янги инновация ғояларини олиб кириши шартлигини кўпчилик тушуниб етмоқда.  

Бугун фермерларимиз ўз даласидан юқори ҳосил ва яхши даромад олаётгани сир эмас. Шу билан бирга кўп экинларнинг уруғи ҳали-ҳамон хориждан келтирилаётганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Икки ҳудуднинг иқлим шароити, ерининг мелиоратив ҳолати, ирригация хусусиятлари бир хил бўлмаслиги ҳаммамизга маълум. Шуларни инобатга олиб, ўз еримиз, иқлим шароитларимизга тўла мос келадиган янги ўсимлик навларини яратиш бугун энг долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Голланд сигирлари, Америкадан олиб келинадиган тарвуз уруғлари ёки Ҳиндистоннинг нодир ёғочбоп дарахтлари нега ўзимизда етиштирилмаслиги керак? Ахир бунинг учун етарли имконият ва зарур шарт-шароитларимиз бор-ку!?

Мана сизга бир мисол: ҳозирда товуқ гўштидан ўнлаб озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланяпти. Бу соҳа билан шуғулланадиган тадбиркорларимиз жуда кўп. Лекин бир ҳақиқатни тан олишимиз керак — сифатли ва арзон гўшт етказиб бериш бўйича биз ҳали-ҳануз хориж маҳсулотларини доғда қолдира олганимиз йўқ. Чунки бугун фақатгина паррандачилик фермаси ташкил қилиб, минглаб товуқ боқиш билан кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Бугун замон ҳар бир соҳага инновация олиб киришимиз зарурлигини тақозо этяпти. Паррандачилик соҳаси билан шуғулланаётган фермер энди ўз хомашёсини фақат гўшт ёки тухум тарзида эмас, дудланган ёки музлатилган гўшт, колбаса, ярим тайёр гўшт сингари харидоргир маҳсулотларга айлантира билиши зарур эмасми? Қорамолчилик хўжалиги фақат гўшт ва сут, қоракўлчилик хўжалиги фақат тери ва гўшт, ғалла билан шуғулланувчи фермер фақат доннинг ўзинигина етказиб бериши эндиликда оддийгина ҳодиса бўлиб қолди. «Бизга шу ҳам бўлаверади», қабилидаги эскича қараш, эскича ҳаёт тарзи бугунги кунимизга мутлақо тўғри келмаслиги ҳаммага аён-ку.

Бугун биз юқори натижаларга эришиш учун маҳсулотимиз тури ёки нави, унинг ҳосилдорлиги, самарадорлиги ҳақида ҳам жиддий бош қотиришимиз, изланишимиз керак. Янги навлар ва наслдор турлар яратиш бўйича соҳа мутахассислари — олимлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш бугунги куннинг асосий талабига айланиб боряпти. Соҳада меҳнат қилаётган олимлар, селекционерлар билан бир қаторда ўз тажриба ва амалиётидан келиб чиқиб, ишбилармон, тадбиркор ва фермерлар ҳам бу ишга бош қўшишлари муҳим, назаримда.

Мен буларни фермерликдаги ўз ҳаётий тажрибам орқали тушуниб етдим. Бир неча йиллардан бери уйда чорвачиликнинг кичик тармоғи ҳисобланган қуёнчилик билан шуғулланиб келамиз. Юртимизда ёш ишбилармонларга кўрсатилаётган рағбат, берилаётган моддий кўмак натижасида бултур фаолиятимизни фермер хўжалигига айлантирдик. Аввалига ўнта қуёндан ҳавасгагина бошлаган ишимиз юзлаб қуён боқиб, ўзимизга муносиб ҳамкорлар топиб, уларга маҳсулот етказиб беришгача етди. Ўзимиздаги ҳамда хориж тажрибаларини ўрганиб, бу соҳада ҳали келажакда  қилиниши зарур бўлган ишлар кўплигини тушуниб етдим. Масалан, қуён гўшти жуда парҳезбоп, таркибида оқсил миқдори камлиги жиҳатидан товуқ гўштидан анча афзал. Лекин бундай гўштни етказиб бериш ва тайёрлаш техникаси бизда ҳалигача мавжуд эмас. Қуён гўшти бошқа чорва ва парранда гўштларидан анча арзон. Демак, ундан маҳсулот тайёрлаш ҳам анча арзон тушади ва харидоргир бўлади. Бизда қуён мўйнасидан маҳсулот тайёрлашга ҳам унча эътибор берилмайди. Аммо хорижда бу табиий мўйнадан тайёрланган маҳсулотларга талаб юқори. Бизда қуённинг қулоқ, оёқ, дум қисмлари сўйиш чиқити сифатида ташлаб юборилади. Хорижда эса шу чиқитдан ҳам унумли фойдаланиб, ундан хўжалик елими ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Шу каби инновацияларни ўзимизда ҳам жорий қилиш мумкин-ку. Бунинг учун, аввало, истак, кейин режали ҳаракат — фаолият керак.

Равшанбек ҲАСАНОВ,

«Special rabbit farm» фермер хўжалиги раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔251

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

🕔12:23, 29.08.2024 ✔437

Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

Батафсил
Даромад келтираётган  чиқинди

Даромад келтираётган чиқинди

🕔11:43, 29.08.2024 ✔511

Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 251    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 437    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 511    🕔 11:43, 29.08.2024
  • Пайвандлашда  яна бир усул

    Пайвандлашда яна бир усул

    Боғбонлар учун йил-ўн икки ой юмуш мўл. Улар бир дам хотиржамликка берилса, тамом-вассалом, энг муҳим фурсатни бой бериб қўйишлари мумкин. Айни кунларда ҳам улар учун отни қамчилайдиган палла давом этмоқда. Негаки, ёз чилласида ҳамма жойларда дарахтларни пайвандлашнинг иккинчи мавсуми давом этади.

    ✔ 496    🕔 17:14, 12.07.2024
  • Женшендан 5 марта кучли    доривор ўсимлигимиз  борлигини билармидингиз?

    Женшендан 5 марта кучли доривор ўсимлигимиз борлигини билармидингиз?

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси:

    Шогирдларимиз ва ҳамкорлар билан 2019 йил май ойидан буён чўлда ўсадиган бир доривор ўсимликни кўпайтириш бўйича изланишни бошлаган эдик.

    ✔ 561    🕔 15:19, 10.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар