Юртимизда ҳалол меҳнати орқали элда ҳурмат қозонган кишилар кўп. Бор имкониятни ишга соладиган, бировдан ёрдам кутмай, рўзғорининг кам-кўстини тўлдираётган бундай ҳамюртларимиз кўпчиликка ўрнак.
Паркент тумани «Марказий» маҳалласида истиқомат қилувчи Матлуба Султонова ҳам турмуш ўртоғи билан тўрт сотихли ҳовлисида иссиқхона қуриб, дастлаб, гул етиштирди. Бора-бора томорқасидан йилнинг тўрт фаслида ҳам фойдаланишни йўлга қўйди. Жорий йилда эр-хотин иссиқхонага 1200 туп помидор кўчати эккан. Май ойида ҳалол меҳнатининг ҳосилини олади. Бунда фарзандлари уларга кўмакдош.
— Иссиқхонани ҳозирча ўтин ва кўмир ёрдамида иситамиз, — дейди тадбиркор Матлуба СУЛТОНОВА. — Даромаднинг учдан бир қисми ўтин ва кўмирга сарфланади. Неча йиллардан бери шу кичкина иссиқхонани юритиб, рўзғор тебратяпмиз. Бешта фарзандим бор. Барчасини ҳалол меҳнатга ўргатдик. Ҳаммаси олий маълумотли. Иссиқхонада биз билан елкама-елка меҳнат қилишади. Насиб қилса, шу йил катта ўғлимизни уйлантирамиз.
Оила бошлиғи Садриддин Султоновнинг айтишича, келгусида ҳовлисидаги иссиқхонани замонавий усулда жиҳозлаш ва иситиш учун кредит олмоқчи. Агар бу режаси амалга ошса, сарф-харажатлар камайиб, даромад янада ортади.
Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ,
«Оила даврасида», мухбири
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔251
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔437
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔511
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил