12 апрелдан Тошкент шаҳридан Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзавтотранс» агентлиги матбуот хизмати хабар берган.
Қатновлар «Тошкент» автовокзалидан кунига 3 мартадан (соат 16-00; 17-00 ва 18-00 да) амалга оширилади. «Олмаота-Тошкент» йўналишидаги рейслар «Сайран» автовокзалидан йўлга чиқади.
Йўналиш масофаси 818 километрни, йўлдаги вақт эса 16 соату 30 дақиқани ташкил этади. Жадвалларда «Ғишт Кўприк» (Ўзбекистон) ва «Жибек Жўли» (Қозоғистон) чегара ва божхона назорат пункти текширувидан ўтиш учун 30 дақиқадан вақт ажратилган. Ўзбекистон бу йўналишда YUTONG (Хитой), Қозоғистон эса VANHOL (Бельгия) маркали автобусларидан фойдаланади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил