Айни куннинг иссиғида кўчадан ҳориб келган чолнинг тану жони қуюқ сояда ўрнашган ҳовлидаги сўрига чўзилгач, ғоят ҳузурланди.
Атрофида ўйнаб юрган набираларининг гангир-гунгири бу ҳаловатни янада тотлироқ қилишга бел боғлагандек эди гўё. Шу ҳақда ўйлагани замон чолнинг диққати бўлинди. Кўз тегди чоғи, боягина бинойидек ўйнаётган болалар ниманидир талашиб-тортишиб, оқибатда бурун тортиб пиқиллай бошлашди.
— Ҳой!.. Карима, Ҳалима бу нима қилганларингиз? — овоз чиқарди бобо уларга танбеҳ билан кўзини қадаркан. – Қани иккингиз ҳам бу ёққа келинг?
Қизлар бирин-кетин бобосининг қаршисида тизилди.
— Нега келиша олмаяпсизлар?
Қизалоқлар бири қўйиб, бири олиб орасидаги келишмовчиликка сабаб бўлган ҳодисани сўзлар ва албатта, ўзини оқлаб, шеригини қораларди. Бобо мум тишлаган кўйи набираларига қулоқ берди. Қизалоқлар эса тобора гина-кудуратнинг чоҳига тушиб, бир-бирларининг кечаги, ўтган кунги ва ундан аввалги айбларини очиб ташлади.
— Тўхтанг, тўхтанг! — ортиқ тоқат қилолмади бобо. — Келажакда ким бўлмоқчи эдинглар? — Мавзу йўналишини кескин ўзгартирди у.
— Боғча опа бўламан! — деди Карима қатъий.
— Мен ўқитувчи бўлмоқчиман! — Каримадан баландроқ оҳангда сўзлади Ҳалима.
— Энг ёмон боғча опа ва энг ёмон ўқитувчи бўласизларми?
— Йўқ!.. Мен мактабдаги, э йўқ, қишлоқдаги энг яхши ўқитувчи бўламан! — деди Ҳалима ишонч билан.
— Мен дунёдаги энг зўр боғча опа бўламан! — бўш келмади Карима.
— Сизлар асло боғча опа ёки ўқитувчи бўлманг!..
Бобосининг бу гапи қизалоқларни лол қолдирди. Ҳатто ҳайронликдан оғиз ҳам очишолмади.
— Мабодо, ўқитувчи ёки боғча опа бўлсангиз ичингиздаги заҳардан қанча-қанча одамлар заҳарланишини биласизларми?
— Қанақа заҳар?..
— Нега заҳарланади?..
Чувиллади қизлар.
— Бир-бирингиз ҳақингизда ичингизда сақлаётганингиз — заҳар. Заҳар қаерда бўлади?
— Илонларнинг тилида!..
— Барака топинг!.. Сизлар кимсизлар?
— ...
— Қалб гўёки сандиқ. Сандиқда энг эъзозли нарса-буюмлар сақланади. Унда кир ва нопок ашёлар сақланганини кўрганмисиз ё?
— Йўқ...
— Заҳар бошқа мавжудотларда ҳам бор. Масалан, фугу — «денгиз чўчқаси» деган балиқнинг ичидаги бир грамм заҳар беш юз нафар одамни ўлдириши мумкин ва бунга қарши бирорта ҳам ўлимдан асраб қолувчи дори йўқ!.. Одам бировга нисбатан қалбида гина-кудурат, кек сақласа, худди фугу балиғи каби ичида заҳар олиб юрган бўлади. Бу заҳардан ўзи ҳам, бошқалар ҳам жабр-ситам тортади. Сувда ҳаёт кечирадиган кашолотни биласизми?
— Ҳа...
— У чуқурга шўнғиш бўйича дунёда мутлақ биринчи. Ўша балиқнинг қорнидан анбар деган хушбўйлик олинади. Анбар кашолотнинг ичагидан олинганда ундан дастлаб ер ҳиди келади, бир неча вақт сақлангач эса ундан ёсуман гулининг ҳиди анқийди. Агар рўмолчага анбар томизилса, бир йилдан ортиқ ундан хушбўй ҳид таралиб туради. Ана шундай хушбўйликни кўксингизда олиб юришга ҳавасингиз йўқми?..
— Бор...
— Унда, албатта, бир-бирингизни ҳурмат қилинг. Муносабатларингизни энг чиройли сўзлар билан безанг. Асло дил сандиғингизни ҳеч вақога арзимайдиган, қийматсиз ва бадбўй ашёлар билан тўлдирманг.
Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли
🕔15:43, 15.05.2026
✔121
МУҚАДДИМА
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.
Батафсил
Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон
🕔09:06, 08.05.2026
✔115
...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...
Батафсил
Дарахтлар – менинг дўстларим
🕔16:47, 30.04.2026
✔136
...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.
Батафсил