Даромад манбаи      Бош саҳифа

ТОШЛОҚ  АДИРЛАРДАГИ  ХАЗИНА

      Эътибор беряпсизми, бозорларимизда парранда гўшти ва тухуми нархлари барқарорлашмоқда. Бу мамлакатимизда паррандачиликни ривожлантиришга қаратилаётган катта эътибор туфайли тухум ва сифатли парранда гўшти ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли ошаётганидан дарак.

ТОШЛОҚ  АДИРЛАРДАГИ  ХАЗИНА

Асака туманининг тошлоқ адирлари бағрида жойлашган чорвачилик ва паррандачиликка ихтисослашган «Шарқ баҳодири» фермер хўжалиги ҳам юртимизда тадбиркорларга берилаётган имконияту имтиёзлардан самарали фойдаланиб, хориж сармоядорлари билан ҳамкорлик ўрнатишга муваффақ бўлди. Мазкур хўжаликни 2006 йили ташкил этган ­Ихтиёржон Бадалов 2011 йилда Хитой технологияси асосида парранда парваришини йўлга қўйган.

Тадбиркор фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида 2014 йили «Hamkorbank» ATБ Асака филиалидан олинган 6 миллиард сўм кредит эвазига Германиянинг «Salmet International GmbH» компанияси ишлаб чиқарган сўнгги русумдаги технологик жиҳозлар келтирди. Натижада фермер фаолиятида янги саҳифа очилди.

Ушбу замонавий технология аниқ ишлаши билан ажралиб туради. Биринчи навбатда, хонада ҳаво алмашуви бир маромда бўлади. Товуқларга сув ва озуқа етказиб бериш, олинаётган тухумларни йиғиштириб олиш ва санаш, омборга етказиш жараёнлари тўлиқ компьютерлаштирилган. Тухум конвейер усулида йиғиб, қадоқланади. Товуқхонадаги барча жараён битта оператор томонидан бошқарилишининг ўзиёқ мазкур замонавий технологиянинг имкониятлари қай даражада эканидан далолат.

Ҳозирда хўжаликдаги учта товуқхонада 125 мингта товуқ парваришланмоқда. Кунига ўртача 58-60 минг дона тухум етиштириляпти. Маҳсулот нафақат Фарғона водийси, балки барча вилоятларга ҳамда қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинаётир.

— Ўтган йилнинг бошида Афғонистоннинг «Ҳабибулла Назари» ҳамда «Шадаб Шоҳаиб» корхоналари билан шартнома имзоладик, — дейди «Шарқ баҳодири» фермер хўжалиги раҳбари ­Ихтиёржон БАДАЛОВ. — 2017 йилда «Made in Uzbekistan» ёрлиғи билан 10 миллион дона тухум экспорт қилинди. Яқин кунларда яна бир янги товуқхона ишга тушиш арафасида. Шунингдек, товуқ гўшти маҳсулотлари корхонасини барпо этишни ҳам режалаштиряпмиз. Бу эса, қўшимча иш ўринлари дегани.

Айни пайтда бу ерда 60 нафар киши меҳнат қилади. Уларнинг асосий қисми ёшлар. Фермер биринчи навбатда ишчиларнинг манфаатдорлигини оширишни алоҳида эътиборга олади. Бундан руҳланган хўжалик меҳнаткашлари ўз ишини янада масъулият ва ғайрат билан уддалашга астойдил интилмоқда.

 

Миролим ИСАЖОНОВ,

Андижон вилояти




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔39

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔118

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 39    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 118    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 502    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 574    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар