Китобдаги қувонч ва изтиробларни ўқувчи ўзиники деб қабул қилсагина, ўша ҳақиқий асардир, деганлари рост. Сабаби ҳар бир ижодга ошно қалб тинглаётган куйдан дардини, суратдан қиёфасини, асарлардан ҳаётига ўхшаш нуқталарни қидиради.
Унинг мўъжизакор томони ҳам шунда, қоқилган, оғринган пайтимизда ёрдамга келади, бу кўринмас табиб руҳимизни даволаб, тафаккуримизга озиқ беради. Шунинг учун бўлса керак, кўпчилик тушкун кайфиятда бўлган вақтида қўлига китоб олади, ундан мадад олишни истайди. Бир асардан йўқотган йўлини топса, иккинчисидан турмушнинг чигал тугунларини ечишни ўрганади. Қаҳрамонлар руҳияти ундаги ижобий фазилатга сингади. Ўқувчи ўзини қайтадан англай бошлайди. Ёзувчи Хуршид Даврон айтганидек, «асар ўқиш давомида ичингиздаги жоҳиллик бекинган кавакларни ёритасиз, инсоний қиёфангизни кашф этасиз. Ҳа, адабиёт бизнинг шундай буюк тарбиячимиз…»
Адабиёт китобхон билан тирик, китобхон ҳам мутолаасиз яшай олмайди, дейишади. Орамизда бир кун китоб варақламаса, ниманидир бой бергандек безовталанадиганлар бор:
— Кутубхонага борганда китоблар кўплигидан кўзим яшнайди, аммо уларнинг ҳаммасини ўқимаганимдан ўкинаман, — дейди ёш китобхон Феруза Шавкатова. — Қанчадан-қанча маънавий озиқдан мосуво бўлиб юрганим ваҳимага солди. Негаки, унда маънавий хасталикни даволовчи куч бор. Китоб танлар эканман, худди китоблар мени ўқи, деб пичирлаб талпинаётгандек туюлаверади. Шунда бундай роҳатбахш хазинадан узоқ юрганларга ачинаман…
Ҳақиқатан, умри китоб ўқимай ўтаётган кишида кўтарилиш, ички юксалиш бўлмайди, у ўзини оддий ойнада кўриши мумкин, аммо маънавият кўзгусидан топа олмайди. Дунёқарашидаги катта бўшлиқ ҳеч қачон тўлмайди. Бундай кишилар билан дилдан суҳбат қилиш қийин.
— Байрамларда дадам ойимга гул, опаларимга турли ширинлик совға қилсалар, менга китоб олиб келар эдилар. — дейди Нодира Саъдиева. — Опаларим хурсандлигимни кўриб ажабланишарди. Шунда билимли бўлсам, буларнинг барини сотиб олишим мумкин, дердим. Кейинчалик улар ҳам китобга ошно тутинди. Мўъжазгина кутубхонамиз анча катталашди. Қўшни болалар ҳам кутубхонага келиб туради. Уларга китоблар ҳақида гапириб, қизиқишини янада оширишга ҳаракат қиламан. Сабаби, кутубхоначи нафақат ўзининг, балки бошқаларнинг ҳам қалбида китобхонлик уйини бунёд этиши ва ҳар сафар унинг чироғини янада порлатиши зарур.
Биз бировнинг дардига шерик, юрагига малҳам бўлишимиз учун аввало, ўзимизни, ўзлигимизни англашимиз, ички туғёнларни қалб қулоғи билан эшита олишимиз зарур. Бунда эса бизга маънавият чироғи бўлган китоб кўзгу бўла олади.
Дурдона САФАРОВА
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ
🕔10:54, 11.09.2025
✔95
«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔249
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔292
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил