Жорий йилнинг 1 май кунидан бошлаб, пойтахтдаги деҳқон бозорлари, савдо комплекслари ва ихтисослаштирилган бозорлар ҳудудида, санитария талабларига жавоб бермайдиган жойларда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, салқин ичимликлар, турли таомлар билан ноқонуний савдо қилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича текширувлар ўтказилади.
Бу Тошкент шаҳар ҳокимининг аҳоли дастурхонига сифатли озиқ-овкат маҳсулотларини етказиш борасидаги тегишли қарорида қайд этилган.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида айтилишича, бозорлар ва унинг ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ишчи-хизматчиларнинг тиббий кўрикдан ўтгани, махсус иш кийимлари билан таъминлангани, маҳсулотларни сақлаш қоидаларига риоя қилиниши, иш жойларининг санитария ҳолатига тўлиқ жавоб берилиши назоратга олинади. Шунингдек, деҳқон бозорлари ва шохобчалари ҳудудида гўшт, сут, парранда тухуми, салат ва қандолат маҳсулотлари савдоси амалга ошириладиган расталарда совутгич ускуналари бўлиши ва доимий ишлаши юзасидан текширувлар олиб борилади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил