Долзарб мавзу      Бош саҳифа

СЕРГЕЛИДАГИ МУАММОЛАР  ЕЧИЛМОҚДА

«Оила даврасида» кўтариб чиққанидан сўнг...

Газетамизнинг 2018 йил 5 апрелдаги 14-(303) сонида, «Кўчиб ўтган, аммо «яшамаётган»лар» сарлавҳали мақола чоп этилиб, унда Тошкент шаҳар Сергели тумани 6-А массивида қурилган кўпқаватли арзон уй-жойлардан квартира сотиб олган фуқароларнинг мурожаатига биноан, уларни ўйлантираётган ва қийнаётган муаммолар атрофлича таҳлил қилинган эди.

СЕРГЕЛИДАГИ МУАММОЛАР  ЕЧИЛМОҚДА

Мақола эълон қилиниб, орадан кўп вақт ўтмасдан Сергелининг янги массивидан уй-жой олган фуқаролар таҳририятимизга қўнғироқ қилиб, миннатдорлик изҳор қилди. Уларнинг айтишича, мақолада келтирилган барча камчиликлар мутасаддилар томонидан бартараф этишга киришилиб, аҳолини қийнаётган масалалар ойдинлашган. Ҳозирда янги уйларга прописка қилиш масаласи ва уй-жойларнинг нарх-навоси ҳал этилиб, ҳар бир уйдаги хонадон эгалари ўз навбати билан рўйхатга қўйилмоқда. Квартиралар Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Сергели тумани филиали ходимлари томонидан ўлчаниб, уларнинг асл қиймати шакллантириляпти.

Қувонарлиси, 55-умумтаълим мактаби ҳам ўз фаолиятини бошлабди.

Бу маълумотлар нечоғли ҳақиқат эканини билиш мақсадида Сергели 6-А массивига йўл олдик.

Ҳақиқатан ҳам аҳолининг таъкидлаганича бор экан.

Даставвал, массивдаги 55-умумтаълим мактабига кирдик. Ҳаммаси жойида. Мактаб ўқувчилар билан гавжум. Сергели тумани халқ таълими бўлими мудири Яхшигул Шодиеванинг айтишича, мазкур масканда айни пайтда 290 нафар бола таҳсил олишни бошлаган. Бундан ташқари, шу ердаги хонадонлар фарзандларини ушбу мактабга бериши мумкинлиги ҳақида хабардор қилинган. Кўпчилик ота-оналар ўз хоҳишлари билан янги ўқув йилида боласини шу мактабга жойлаштиришини таъкидлашган. Бундан ташқари, мактабда алоҳида махсус хона ажратилган бўлиб, хона Хитой халқ Республикаси билан ҳамкорликда инновацион ғоялар устида иш олиб бориш учун барча замонавий технология воситалари билан жиҳозланибди. Хуллас, мактабдаги муаммолар ижобий ҳал этилган.

61-сонли оилавий поликлиникада ҳам ишлар рисоладагидек йўлга қўйилибди. Шифохона раҳбарияти томонидан ҳудуддаги барча ногиронлиги бор шахслар аниқланиб, давлат томонидан бериладиган махсус дори-дармонлар бепул тарқатилган.

Сергели тумани ҳокимининг ўринбосари Тўлқин Тешаевнинг айтишича, мақолада келтирилган хонадонлардаги камчиликлар ҳам бартараф этилган. Маҳалла идораси шакллантирилиб, раис бириктирилган. Айни пайтда банк филиаллари ҳамда туман кадастр ходимлари билан биргаликда уйларнинг квадрат метри ўлчаниб, шунга кўра, асосий шартномалар тузилиши бошланди. Маҳалла фуқаролар йиғини биносида ҳар бир уй ўз навбати билан рўйхатга қўйил­япти ва хонадон эгаси ўз квартирасига тез орада пропискага қўйилади.

Ҳақиқатан ҳам, мақолада келтирилган камчиликлар бартараф этилгани, аҳолига уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқи берилаётганини шу ерда истиқомат қилаётганлар ҳам тасдиқлади.

— Мақола эълон қилингач, орадан уч кун ўтар-ўтмас, туман ҳокимлигининг топшириғи билан кадастр бўлимидан ходимлар келишиб, квартирамизнинг квадрат метрини ўлчаб кетишди, — дейди 13-уйдан имтиёзли кредит асосида уч хонали квартира сотиб олган фуқаро Умида Толипова. — Шундан сўнг, аввал истиқомат қилган туманимиздаги Ипотека банки филиали ходимлари бизни чақиришди ва асосий шартномани имзоладик. Бошланғич бадални тўлаётганимизда хонадоннинг асл қиймати 225 миллион сўм этиб белгиланган эди. Асосий шартномада эса 215 миллион қилиб кўрсатилибди. Квартирамизнинг нархи яна деярли 10 миллион сўмга арзонлашди. Бундан бошимиз кўкка етди. Шундай шароитларни яратиб, биздек аҳолининг фаровон турмуш кечириши йўлида заҳмат чекаётган давлатимиз раҳбаридан жуда миннатдормиз.

Мазкур массивдаги ўзгаришлардан кўнглимиз тўлиб, қайтар эканмиз, кўпчилик хонадон эгалари бир неча ойлардан бери  арзимаган сабаблар туфайли юзага келган муаммолар бартараф этилганидан ниҳоятда хурсандлигини билдириб, алоҳида ташаккурларини изҳор қилишди.

Ҳа, аслида матбуотда кўтариб чиқилган танқид кимнидир оёқости этиш ёки қайсидир раҳбарни ёмонотлиқ қилиш учун ёзилмайди. Мақсад халқнинг турмуш даражасини яхшилаш, кимларнидир дардига малҳам бўлишдир.  Агар тўғри танқиддан ҳар бир раҳбар Сергели тумани мутасаддилари каби ижобий хулоса чиқариб иш кўришса, олам — гулистон. Зеро, ўз фаолиятимизга танқидий-таҳлилий нуқтаи назар билан қарай олиш, хато ва камчиликларимизни хаспўшламасдан, уларни бартараф этишга киришиш, шу йўлда бир-биримизга ҳаммаслак бўлиш — ҳар бир раҳбарнинг, ҳар бир инсоннинг қонуний ва виждоний вазифаси. Халқни хизматимиз билан чин дилдан рози қилишга худди шу йўл билангина эришишимиз мумкин.

 

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔217

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 217    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар