Долзарб мавзу      Бош саҳифа

МИЛЛИАРДЛАБ ҚАРЗДОРЛИК

Бу қандай ҳосил бўлган, буни бартараф этиш учун ишни нимадан бошлаш зарур?

«Бирор ташкилотга раҳбар тайинландими, у ишни ҳисоб-китоб тизимини тартибга солишдан бошлаши керак. Бизда эса аксинча, техник-иқтисодий томони билан шуғулланишга киришади. Иқтисодиётда қарздорликларни камайтириш бўйича тизимни ўзгартириш даври келди».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 апрель куни иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш, дебитор, кредитор ва бюджет олдидаги қарздорликларни камайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар таҳлилига бағишлаб ўтказган йиғилишда ушбу фикрни алоҳида қайд этди.

Йиғилишда узоқ йиллардан бери ҳисоб-китоб тизимига эътибор қаратилмай келингани, иқтисодиёт тармоқларида пул оқимлари самарасиз бошқарилгани ва номутаносиб тақсимлангани оқибатида қарздорлик ҳолатлари кўпайиб кетгани таъкидланди.

Жорий йил 1 март ҳолатига кўра, иқтисодиёт тармоқларида жами дебитор ва кредитор қарздорлик ўтган йилга нисбатан мос равишда 16 фоиз ва 13 фоизга ошган. Муддати ўтган дебитор қарздорлик йил бошига нисбатан 60 фоизга камайишига эришилган бўлса-да, ўтган йилги қарздорликдан 2,7 баробар кўп.

Жами дебитор қарздорликнинг салмоқли қисми ёқилғи-энергетика комплексига тўғри келмоқда. Ушбу соҳадаги дебитор қарздорлик йил бошига нисбатан 16 фоизга ошгани кузатилган. Машинасозлик ва пахтани қайта ишлаш комплексида 13,7 фоизга, қурилиш ва транспорт масалалари комплексида 20 фоизга ошган.

Биргина «Ўзбекнефтгаз» ва «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятлари тизимида муддати ўтган дебитор қарздорлик 460 миллиард сўмга етган. «Ўзбек­энерго» акциядорлик жамиятида 341 миллиард сўмлик муддати ўтган қарздорлик ҳосил бўлган. «Ўзавтосаноат», «Ўзбекистон темир йўллари», «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятларида ҳам дебитор қарздорлик юқорилигича қолмоқда.

Давлатимиз раҳбари фермер хўжаликларининг солиқ борасидаги қарздорлигини ҳам камайтириш зарурлигига эътибор қаратди. Чунки машина-трактор парклари томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга оширишнинг жорий механизми таъсирида фермер хўжаликларининг «Ўзагросервис» акциядорлик жамияти олдидаги қарздорлиги ошиб бормоқда.

Солиқ ва кадастр идоралари ўртасида ўзаро ҳамкорлик самарали йўлга қўйилмагани оқибатида солиқ идоралари базасида 212 минг гектар ерга эга 3 минг 247 фермер хўжалиги ҳақидаги маълумот мавжуд эмас, кадастр идораларида рўйхатга олинган 405 минг 508 турар ва нотурар жой объекти солиқ идораларида ҳисобга олинмаган. Бунинг оқибатида бюджетга ягона ер солиғи бўйича 1,8 миллиард сўм тушмасдан қолган.

Ҳозирги кунга қадар 1 миллион 100 мингдан ортиқ турар жойларнинг кадастр ҳужжатлари мавжуд эмас ва бу объектлар солиқ базасида ҳисобга олинмасдан келмоқда.

Жорий йил 1 апрель ҳолатига кўра, бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан солиқ қарздорлиги ҳам юқори.

Ўз навбатида, 2015-2017 йилларда корхоналарга солиқ имтиёзлари асоссиз тақдим қилингани натижасида бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга 49,2 миллиард сўм ундирилмаган. Бундан ташқари, божхона омборларида 90,5 миллион долларлик товарлар 3 йилдан ортиқ муддат давомида сақлаб келинмоқда.

Иқтисодиёт тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилишнинг аниқ ҳисоби ҳанузгача мавжуд эмаслиги, давлат идоралари ўртасида электрон ҳамкорлик ва маълумот алмашуви йўлга қўйилмагани, солиқ, божхона назорати тизими етарлича тартибга солинмагани, қарздорликни ундириш тизими самарасизлиги, мазкур соҳада ўрнатилган жавобгарлик чоралари мансабдор шахслар ва фуқароларнинг тўлов интизомига сўзсиз риоя этиш борасидаги масъулиятини ошириш учун етарли эмаслиги ушбу қарздорликлар келиб чиқишининг асл сабаблари ҳисобланади.

Йиғилишда Президентимиз Бош вазир ўринбосарлари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш, дебитор, кредитор ва бюджет олдидаги қарздорликларни қисқартириш, туман, вилоят ва республика даражасида солиқ органлари, банклар, хизмат кўрсатувчи ва бошқа идоралар ўртасида ҳар ой якуни бўйича ўзаро қарздорлик ҳолатини солиштириб бориш тизимини жорий этиш, солиштирмалар асосида қарздорлик аҳволини Вазирлар Маҳкамаси комплексларида ҳар ойда жиддий муҳокама қилиш, давлат идоралари ўртасида электрон ҳамкорлик ва маълумот алмашувини йўлга қўйиш борасидаги ишларни жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берди.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔64

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔221

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔240

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 64    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 221    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 240    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 388    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 578    🕔 16:07, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар