Сурхондарё вилоятининг тупроқ-иқлим шароитида аксарият қишлоқ хўжалик экинларидан йилига уч мартагача ҳосил олиш мумкинлигини биласизми? Яқиндан бошлаб тоғ ва тоғолди ҳудудлари, ҳосилдорлиги паст ерлар ўзлаштирилиб, янги интенсив технологиялар асосида ёнғоқзорлар ташкил этишга жиддий киришилди. Хўш, ёнғоқ, писта каби кўчатларни ўтқизиш қанчалик даромадли иш? Єилинган меҳнат ўзини оқлайдими?
— Шифобахш ёнғоқ дарахти Европа, Осиё ва бошқа минтақаларда кенг тарқалган, — дейди Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Сурхондарё илмий тажриба станцияси илмий ходими Неъматилло АСТАНАҚУЛОВ. — Бўйи 25-30 метр ва ундан юқори бўлиши мумкин. Ён шохлари 15-20 метргача тарвақайлаб кетади. Танаси диаметри 1,5-2,5 метргача боради. Ёши катта ёнғоқларнинг ўқ илдизи 10-20 метрга етади.
Манбаларда келтирилишича, ёнғоқ таркибида 60-75 фоиз ёғ, 17-20 фоиз углевод, темир, мис, марганец, йод, кальций ва бошқа талай фойдали микроунсурлар, А, D, E, C, B, PP витаминлари мавжуд экан. Буюк ҳаким Абу Али ибн Сино ёнғоқ меваси, новдаси, томири ва пўстлоғи билан қатор хасталикларни даволаган. Асаб тизими, дармонсизлик, камқонлик, юрак-қон томир, ўт-пуфак, ошқозон, талоқ шамоллаши, бод, буқоқ, тиш, томоқ оғриғида фойдали. Асаб тизимини мустаҳкамлайди. Бир сўз билан айтганда, ўсимлик асосида тайёрланадиган тиббий дорилар ўттиздан ортиқ касалликда наф берар экан.
— Қачон гуллайди ва қандай экилади?
— Юртимиз шароитида ёнғоқлар асосан, март-апрель ойларида гуллайди. Тоғ ва тоғолди ҳудудларида 3-4 ҳафтага кечикиши мумкин. Ҳатто, тошлоқ жойларда ҳам мўл ва сифатли ҳосил беради. Кўчатлар эса иқлим ва ҳудудни ҳисобга олган ҳолда 10х6, 8х6, 10х10 метр схемада экилади. Сўнгги пайтларда пайвандлаб экиш яхши натижа бермоқда. Ҳозирда «Бўстонлиқ», «Юпқа пўчоқ», «Юбилей», «Шингил», «Идеал» каби навлардан 4-5 йилдаёқ яхши ҳосил олиняпти. Бир гектар ёнғоқзордан 15 тоннагача ҳосил олиш мумкин. Бу 100-110 миллион сўм даромад дегани.
— Ўрмон ёнғоғи ҳақида ҳам тушунча берсангиз...
— Ўрмон ёнғоғи ҳисобланган фундук бутасимон ва дарахт ҳолида ўсади. Меваси жуда фойдали, шифобахш ва тўйимли. Новдаси жуда тез ўсади ва синувчан эмас. Ундан ҳар хил саватлар ва иҳота учун четанлар ясаш мумкин. Эрта баҳорда гуллайди, гулчанги кўп бўлади. Асаларилар мўл асал йиғади.
Таъми ва ҳиди бодомни эслатади. Меваси таркибидаги ёғ мазаси, ранги узоқ вақт ўз хусусиятини йўқотмаслиги боис тиббиёт ва рассомчиликда кенг фойдаланилади. Ёғи тез қуриб қолмайди. Мағзида 80 фоизгача ёғ, 8-20 фоиз оқсил борлиги учун қандолатчиликда ҳам кенг фойдаланилади. Фундук ёнғоғи дарахтининг пўсти, барги, новдаси таркибида 8-16 фоизгача танид моддаси мавжуд.
Бир тупидан 8-10 килограммгача мева олиш мумкин. Бир гектар майдонга 600 туп кўчат экилади. Ҳар гектар фундукзордан 2-3 тонна ҳосил олиш мумкин. Бўйи 2-4 метргача етади. Меваси август-октябрь ойларида пишади.
— Тупроқ танлайдими?
— Танламайди. Тоғли, тошлоқ ҳудудларда ҳам ўсаверади. Чунки томир қисмида майда-майда замбуруғсимон шишлар (тугунча) мавжуд бўлиб, улар ердан фойдали унсурлар ва сувни тезда қабул қилиб олади. Аммо бир нозик томони бор: экишдан олдин ҳар туп ниҳол остига 1-1,5 килограммдан ўрмон тупроғидан солиш шарт. Сабаби — ўрмон тупроғи таркиби турли минерал моддалар, тузлар ва микроунсурларга бой. Ўрмон ёнғоғи кўчатларининг икки йиллиги экилади. Ҳосилли новдаларни кўпайтириш учун ниҳолни чуқур экиш тавсия этилмайди. Йўқса, дарахт кеч ҳосилга киради. Дарахт таги 15-20 сантиметргача юмшатиб турилади. То ҳосилга киргунча парранда гўнги, минерал ва маҳаллий ўғитлар солиш тавсия этилмайди. Эрта баҳорда ҳосилли фундук дарахтининг ҳар бир тупига 10 килограммдан маҳаллий ўғит, 50-60 грамм калий, 100-150 грамм азот, 200-250 грамм фосфор солинади.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔39
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔118
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил