Ҳиндистонда фил тишлари ҳукумат мулки сифатида белгиланди. Ушбу қарор Ҳиндистон Олий суди томонидан қабул қилиниб, қарийб 20 йил давом этган низоларга чек қўйди.
Мамлакатда фил суяги экспорти тақиқланган, аммо қора бозор барибир мавжуд. Шу пайтгача браконьерлар қонундаги ноаниқликдан фойдаланиб, ўлдирилган ҳайвонлардан олинган тишларни «ўлган хусусий филдан» ёки «табиий офат натижасида ўлган филдан» олинган, деб кўрсатиб келган.
Янги ҳужжатга кўра, энди барча фил тишлари ҳукумат мулки саналади, бунда хусусий фил эгасининг мулкий ҳуқуқи ва унинг қандай ўлгани аҳамиятсиз.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔32
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил