Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилЁнғин ўчириш спорти мусобақалари ўқувчи-ёшлар орасида йилдан-йилга оммалашиб бормоқда.
ИИВ ЁХБ, Халқ таълими, Олий ва ўрта-махсус таълим, Жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган ушбу мусобақа ёшларни ёнғин билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларда ўзини қандай тутиш ҳамда ёнғинни бартараф этишга ўргатади.
Мусобақанинг Юнусобод тумани босқичида иштирок этган ўқувчи-жамоалар тўсиқлар оша 100 метрга югуриш, нарвонда ўқув минорасига кўтарилиш, ёнғин ўчирувчилар эстафетаси каби шартлар бўйича беллашишди. 14 ёшлилар орасида ўтказилган баҳсларда тумандаги 246-мактаб, 15-16 ёшлилар орасида 80-мактаб ўқувчилари жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Бундай мусобақалар ўқувчи-ёшларни нафақат жисмоний ҳаракатчанлигини оширади, балки энг муҳим ҳаётий вазиятларга ҳам тайёрлаб боради.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил